Ўзбекстон ресубликаси
Download 0.84 Mb.
|
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ
1. Тадкикот синовларида ишончлиликнинг микдорий курсаткичлари ва уларнинг кийматига турли факторларнинг таъсири аникланади.
2.Назорат синовларида айни объект ишончлилик курсаткичларининг белгиланган меъёрларга мос келиши бахоланади. Тадкикот синовлари стандарт ва махсус булиши мумкин. Стандарт синовларида одатда буюмларнинг намуналари синов объектлари хисобланади синов натижалари эса бевосита ишончлилик курсаткичларини аникламайди. Махсус синовлар стендларда, полигонларда ва эксплуатация шароитларида утказилади. 1. Стенд шароитидаги синашлар - мишина ёки агрегат иш кобилиятининг йуколиши тутрисидаги ахборотни беради, демак, агрегатнинг ишончлилиги ва чидамлилиги тугрисидаги ахборотни хам синаш усул-ларини ишлаб чикаётганда синаш шароитлари ва режимларининг эксплуатация шароитларига мос келишини хисобга олмок керак. Стенд синашлари одатда бузилиш содир булгунча ёки буюм белгиланган муддат давомида ишламагунча давом эттирилади. Хозирги замон узел ва детал-ларининг юплаш муддатлари катта булгани учун стенд синашларини огир шароитлар ташкил килиниб утказилади. 2. Эксплуатацион ва полигон синашлар - тажрибавий ва сериявий намуналар учун кулланилади. Бунда асосан уларни ишончлиликка ва чидамлиликка синалади. Транспорт воситасининг тажрибавий намуналари огир эксплуатация шароитларида махсус танланган ва суъний яратилган иш холатли йулларда ва хар хил иклим шароитларида синалади. Бундай синашлар куйидаги камчиликларга эга: а) тажрибаларнинг давомийлиги хакикий экслуатация шароитларига ухшаб хамма вакт хам етарли эмас. б) объектнинг ишончлилик параметрларига белгиловчи синов натижаси жуда булмаганда транспорт воситасининг хазмат муддати уртача киймати тугрисида ахборот бера олмайди. Шунинг учун тезлаштирилган синашлар кулланиладики, уларда ишончлилик тугрисидаги маълумотлар, жуда киска вакт ичида олинади. Назорат синашларини утказганда уларни бузмасликка, таъмирга мойилликка, саклашликка ва чидамлиликка булиб синалади. Ишончлиликка синов натижалари буйича автомобилнинг ишончилилигини белгиловчи деталлар ва узеллар аникланади, туташмалардаги урнатишлар (посадка) ва улчамларнинг жоиз (допуск) четлашишилари, шакллардаги четланишлар ва узаро жойлашишидаги хатоликлар, деталлар юзаларининг гадир-будирликлари аникланади, ишончлиликни ошириш буйича конструкторлик, технологик, эксплуатациявий ва таъмирлаш тадбирлари ишлаб чикилади. Синовлар натижалари буюмларнинг ишончлилиги тугрисида ахборот беради ва куйидаги характеристикалардан бирини олишга имкон яратади: 1. Бузилишгача булган хизмат муддатлари (юрилган йул)нинг таксимланиш конунлари. Бу характеристика тулик хисобланиб, асосий ишончлилик курсаткичларини, масалан, берилган вакт давомидаги бузилмасдан ишлаш эхтимоллигини аниклаш имконинга беради. Лекин бу иш катга статистик материал ва харажатлар талаб килади Таксимланиш конунларини факат содда буюмлар учун олиш мумкин. 2. Бузилишсиз ишлаш эхтимоллиги берилган вакт учун аникланиши мумкин, лекин бузилмаслик характеристикаси буюмнинг каттарок ишлаш даври учун номаълум булиши мумкин. Бундай чегараланган ахборот буйича хам буюмнинг ишончлиликка даражаси тугрисида хулоса чикариш керак. 3. Синовларнннг мураккаблиги ва узок чузилиши буюмнинг вакт буйича чикиш параметрлари узгаришининг бахосини олиш имкониятидан махрум килиши мумкин. У холда хар бир параметр буйича "ишончлилик захираси" курсаткич булиб хизмат килади. Прогноз усуллари билан бирга куллаган холда синашларнинг бу натижаларидан буюмнинг ишончлилик даражасини аниклашда фойдаланиш мумкин. 4. Куп холларда масаланинг мураккаблиги туфайли буюмнинг ишончлилик даражасини абсолют микдорларда аниклаш мумкин булмай колади, уни факат узига ухшаган буюмнинг курсаткичи билан нисбий таккослаш мумкин. Бу холларда синовлар, бузилмасдан ишлашлик ёки чидамлилик неча марта усди, деган саволга жавоб бериб, чидамлиликнинг даражаси тугрисидаги масалани хал килмайди. Юкори ишончли буюмлар учун факат вакт омили синашларнинг усул ва хажмларини аниклашда асосий мезон булиб хисобланади. Синашларнинг объекти куйидагилар булиши мумкин: Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling