Ўзбекстон ресубликаси


Талабаларнинг дарсдаги вазифалари


Download 0.84 Mb.
bet14/39
Sana10.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1257835
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ

Талабаларнинг дарсдаги вазифалари.
Талабалар дарс жараёнида мавжуд адабиётлардан фойдаланиб транспорт воситаси ва унинг қисмлари бўйича чидамлилик кўрсаткичларини ўрганадилар.
Адабиётлар:
1. Йулдошев Ш.У. "Машиналар шончлилиги ва уларни таъмирлаш асослари» кишлок хужалиги олий укув юртлари талабалари учун дарслик. 1994-479 б.
2. Э. Асатов, А. Тожибоев. Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари. Ўқув қўлланма, Т.: 2004 й.
3. Автомобилларнинг техник экспулатацияси. Кузнецов Е.С. М.: 2004 й. (Сиддиқназаров Қ.М. ва бошқалар таржимаси), Т.: 2004й.
4. Мирошников Л.В.и др. "Диагностирования технического состаяния автомобиля на АТП". М: Транспорт 1977. 263 с.
5. Кузнецов Е.С. "Техническая эксплуатация автомобилей» М.: Транспорт 2004 г.
6. Авдонкин Ф,Н. "Теоретические основы технической эксплуатации автомобилей" М.: Транспорт 1985. 215 с.
7. О.Х.Хамракулов, Ш.Магдиев. Автомобилларнинг техник экспулатацияси. Дарслик, Тошкент Адолат 2005 й.
8. Усмонов С. А. Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари. Ўқув қўлланма. Жиззах. 2005.-140 бет.
9. Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари. Маърузалар матни. Жиззах.-2007. -128 бет.


Назорат саволлари:
1.Чидамлилик ва унинг курсаткичларини тушунтиринг.
2.Уртача ва гама-фоизли ресур нимани англатади?


8. Дарс. Транспорт воситаси ва унинг қисмлари бўйича таъмирга мойиллик ва сақланувчанлик кўрсаткичларини аниқлаш. 1-соат




Таъмирга мойиллик ёки эксплуатацион кулайлик деб транспорт воситасининг техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнларида бузилиш ва носозликларнинг олиш аниклаш ва бартараф этишга мойиллигига айтилади.
Таъмирга мойилликнинг асосий курсаткичлари куйидагилар хисобланади:
1. Тикланишнинг (техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш бажарилишнинг уртача) вакти.
2. Техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш бажарилишининг уртача мехнат хажми Бу икки курсаткич меъёрлашда ва хар хил транспорт воситасини таккослашда.
3.Берилган вакт ичида техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлашнинг бажарилиш эхтимоллиги.
4. Техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш ларни бажаришнинг гамма- фойизли вакти Бу икки курсаткич техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш нинг чегараланган вакт давомида бажарилиш имконини аникашда ишлатилади.
Ундан ташкари таъмирга мойилликни бахолашда бошка хусусий курсаткичлардан хам фойдаланса булади:
-транспорт воситаси ёки агрегатдаги таъсир курсатиш нукталари нинг сони;
уларнинг кулай жойларда жойлашганлиги;
агрегатларнинг енгил ечилиши;
- уларнинг узаро алмашинув даражаси;
- уларнинг (агрегат, узел, детал. тизим, махкамлов деталлари) унификация даражаси.
Сакланувчанлик - транспорт воситасининг бузилмасдан ишлаш, чидамлилик ва таъмирга мойиллик курсаткичлари микдорларини узок саклаш хамда транспорт воситасини ташиш муддати давомида саклаб колишлик хусусияти. Сакланувчанликнинг асосий курсаткичлари куйидагилар:
1. Сакланувчанликнинг уртача муддати.
2.Гамма- фойизли сакланувчанлик муддати.
Ушбу курсаткичлар автомобил транспортида: автомобиллар учун уларни узок муддат саклаганда, ташилганада (транспортировка); материаллар (мойлар, суюкликлар, буёклар) ва буюмларнинг баъзи турлари (шиналар, аккумулятор батареялари ва бошкалар) учун уларни киска ва узок муддат сакланганда кулланилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling