Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

БАЛОҒАТ ҚАНДАЙ ФАН? 
Балоғат тўғри сўзлаш қоидаларини ўргатади. 
Балоғат қайси гапни қайси ўринда қандай гапиришни ўргатади. 
Балоғат кимга қандай муомала қилишни таълим беради. 
Балоғат калом зийнатидир. Балоғат илмини билган одам бехато сўзлайди. Қолаверса, ўзгалар 
гапини тўғри тушунади. Хусусан, асл матнлар моҳиятини, нозик жиҳатларини англаб етади. 
ЮРАКДАН ЧИҚҚАН ГАП 
Бир кунда фалон бет китоб ёзишим шарт, деб ёзилган китоб яхши чиқмайди. Китобдаги ҳар бир 
жумла юракдан чиқиши, обдан пишитилиши керак. Бунинг учун вақт талаб этилади. 
ТИЛИМИЗ БОЙИШИ УЧУН... 
Олим бирон тилда китоб ёзар экан ўша тилнинг ривожига маълум маънода ҳисса қўшади. Демак, 
олимлар қанча кўп бўлса, қанча кўп илмий изланишлар қилинса, тилимиз шунча тараққий этади. 


ЁЗМА ВА ОҒЗАКИ НУТҚНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Илм эгаллашнинг ўзи етарли эмас, уни бошқаларга ўргата олиш ҳам керак. Бунинг учун инсон 
биринчи галда ўз она тилини мукаммал билиши, ёзма ва оғзаки нутқини ўстириши зарур. 
КИТОБГА БЕРИЛГАН ХОЛИС БАҲО 
Китобга холис баҳони мутахассис эмас, ўқувчи беради. Одатда, китоб тақдимоти бўлса, ижод 
аҳллари асар ҳақида илиқ фикрлар айтади. Тўғри, мутахассислар фикри ўринли, албатта. Бу ерда 
қисман бўлса ҳам таниш-билишчиликка ўхшаш нарса юз беради. Лекин ўқувчи муаллифни таниса-
танимаса, ўз фикрини баён қилаверади. 
Эътибор берсангиз, тақдимоти ўтказилган ҳар қандай китоб халқ китоби бўла олмайди. Халқ 
севиб ўқиши учун китоб тақдимоти бўлиши шарт эмас. 
УМРИ УЗУН КИТОБЛАР 
Китобларнинг сонидан сифати му­ҳимроқ. Зеро, пала-партиш қораламадан кўра шошилмасдан, 
пишиқ қилиб ёзиш самара беради. Яъни, мағзиям, жумлалариям пишиқ китобнинг умри узун бўлади. 
КИТОБНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА КЎЗДАН КЕЧИРИШ 
Бир куни “Қуръон – қалблар шифоси” китобининг қайта ишланган нашрини варақлаб ўтирсам, 
фарзандим ҳайрон бўлиб сўради: “Ада, ўзингиз ёзган китобни ўқияпсизми?!” 
Китобларимни гоҳ-гоҳида варақлаб, кўздан кечириб тураман. Шунда янги ғоялар, фикрлар пайдо 
бўлади. Зеро, ёзувчи ҳам, ўқувчи ҳам китобни такрор-такрор ўқиса, фойдадан холи бўлмайди. Муаллиф 
бу билан баён услубини такомиллаштиради, унча-мунча камчиликларини тўғрилаб олади. Ўқувчи эса 
аввал тушунмаган жойларини англаб етади, китобнинг янги қирраларини кашф этади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling