Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

БОЙ БЕРИЛГАН ХОТИРЖАМЛИК 
Бизда етарли пул ҳам, хотиржамлик ҳам бор эди. Лекин борига қаноат қилмадик, кўпроқ пул 
топиш учун тиним билмай елиб-югурдик. Натижада ҳаловатимиз йўқолди: ибодатни шошиб-пишиб адо 
этадиган, тинч ухлолмайдиган, овқатимизни бемалол ея олмайдиган бўлдик. Қачон оиламиз даврасида 
бафуржа суҳбат қурганимизниям эслолмаймиз. Энди қўлимизда кўп пул бор, лекин хотиржамликни 
қайси дўкондан сотиб оламиз?!. 
ФОЙДАСИЗ НАРСАЛАРГА ЎЧЛИК 
Беҳуда нарсаларга кўп вақт ажратадиган одам муҳим ишларга бефарқ қарайди. Чунки асосий 
куч-қуввати, диққат-эътибори ботил ишларга сарфланиб, зарур нарсаларга келганда ҳафсала, эътибор, 
қунт топилмайди. Бугун кўпчиликнинг ўз вазифасига лоқайд қараши, зиммасидаги масъулиятни ҳис 
этмаслиги сабабларидан бири ҳам шу. Телефонга, телевизорга кўп анқаявергандан кейин хаёл жойида 
бўлмайди. Фикр бўлиндими, ишдан унум ва барака кетади. 
7-БЎЛИМ. АДАБИЁТ, ИЖОДКОРЛИК ВА ТАРЖИМАШУНОСЛИККА 
ОИД МУЛОҲАЗАЛАР 
МУМТОЗ АДАБИЁТИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАКИЛЛАРИ 
Муқимий (1850–1903), Завқий (1853–1921), Фурқат (1859–1909) ва бошқалар мумтоз 
адабиётимизнинг сўнгги вакиллари сифатида тилга олинади. Улардан кейин яна бир салоҳиятли авлод 
ўтди. Жумладан, Беҳбудий (1875–1919), Мунаввар қори (1878–1931), Абдулла Авлоний (1878–1934), 


Фитрат (1886–1938), Абдулла Қодирий (1894–1938), Чўлпон (1897–1938)... Шундан сўнг адабиёт билан 
дин бир-биридан ажрала бошлади. 
АДАБИЁТ ЯШАШИ УЧУН... 
Ҳақиқат бўғилган жойда адабиёт ўлади. 
СЎЗ МАСЪУЛИЯТИ 
Битта жумла билан одам мусулмон бўлади ёки аксинча, Аллоҳ асрасин, имондан айрилади. 
Биргина калом билан эр-хотин ўртасида никоҳ ақди тузилади ёки оила бузилади. Битта сўз билан дўст 
душманга ёки душман дўстга айланиши мумкин. Мана шу бир қарич тилга эътиборсизлик оқибатида 
бошга кўп мусибатлар ёғилади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling