Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ҲАҚИҚИЙ МУСИБАТ 
Ўлим, аслида, катта мусибат эмас. Чунки куни келиб ҳаммамиз ҳам фоний дунё­ни бирин-кетин 
тарк этамиз. Ҳеч ким мангу яшаб қолмайди. Аслида, бу дунёдан қуруқ қўл билан қайтиш, охират 
сафарига ҳеч қандай озуқасиз чиқиш, беш кунлик ҳаёт моҳиятини англамасдан ўтиб кетиш ҳақиқий 
фожиадир. 
ЎЛИМНИ ЭСЛАШНИНГ ФОЙДАСИ 
Ишларингиз юришиб, пулингиз кўпа­йиб, мансабингиз юқорилаб, обрўйингиз ошиб кетса, 
ўлимни эсланг. Бироз ҳовурингиз босилади, кўзингизнинг шираси ювилади. 
Ишингиз орқага кетиб, касодга учрасангиз, тушкунликка тушсангиз ҳам ўлимни эсланг. Ана 
шунда дунёнинг арзимас матоҳ ва ўткинчи диёрлигини англаб етасиз. 
БАХТ БОЙЛИК БИЛАН ТОПИЛМАС 
Баъзилар: “Бойисам, бахтли бўламан, хотиржам яшайман!” деб ўйлайди. Лекин инсон ҳаётга 
қарашини (нуқтаи назарини)тўғрилаб олмас экан – тонналаб тиллоси бўлсаям – ўзи истаган бахтга 
эриша олмайди. 
КЎПЧИЛИК ҚАДРЛАМАЙДИГАН НЕЪМАТ 
Дунёда икки улуғ неъмат бор. Кўпчилик уларнинг қадрига етмайди. Йўқотганидан кейин 
қиймати нақадар баландлигига амин бўлади. Улар сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир. 
КЕЧИККАН “ЯХШИЛИК” 
Унинг қорни нонга тўймай ўтиб кетди... Вафотидан кейин унга “атаб” дошқозонларда ошлар 
дамланди... 
У бир оят бўлсаям Қуръон ўқимай, тили калимага келмай ўтиб кетди... Вафотидан кейин ҳаққига 
бир неча бор Қуръон хатм қилинди... 


Унинг эгни юпун, қишда киядиган тузукроқ либоси йўқ эди... Вафотидан кейин қабри устига 
қимматбаҳо мармар ўрнатиб қўйилди... 
У бир оғиз ширинсўзга муҳтож эди... Вафот этгач, қабр тошига “меҳрга тўла” жумлалар битиб 
қўйилди... 
У жуда очиқ-сочиқ кийинарди, миллий либосни ҳам хушламасди... Ўлганидан ке­йин ҳамма 
жойини, ҳатто юзини ҳам ўрашди: ювиб, кафанлашди. Жаноза ўқиб, қабрга қўйишди... 
ТАНСИҚ МЕҲР 
Яхши кунларда ҳамма бир-бирига меҳ­рибон. Аммо қийин дамларда меҳр ҳам тансиқ бўлиб 
қолади. 
АСЛИГА ҚАЙТИШ 
Тупроқдан яралдик. Куни келиб, яна туп­роққа айланамиз. Шу ҳақиқатни унутган кимса кибр 
отига минади. Лекин қанча сайру саёҳат, кайфу сафо қилмасин, фурсати етиб, барибир она замин 
бағрига қайтади. Ҳаётда мангу тирик қолишнинг иложи йўқ. Агар бўлганида Фиръавну Ҳомонлар, 
Искандару Доролар қолмасмиди?!. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling