Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


ХАЛҚ МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН КИТОБ


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ХАЛҚ МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН КИТОБ 
Сиз севиб ўқийдиган китоблар осонликча ёзилмайди, балки қайта-қайта таҳрир қилинади, 
тузатилади. Охири маромига етади. Қўл учида ёзилган китоб халқ кўнг­лидан жой олиши қийин. 


“АЛИШЕР НАВОИЙНИ ҚАЕРДАН ТАНИЙСИЗ?” 
Муаллим ўқувчилар диққатини жамлаш учун ўзига хос услубда мурожаат қилди: 
– Туркий халқлар, жумладан, биз Алишер Навоийни жуда яхши биламиз. Орамизда Навоийни 
билмайдиган инсон йўқ, десам, хато бўлмайди. Шундай эмасми? Лекин у зотни қандай биламиз? Нима, 
Навоий биронтамизнинг тоғамиз ёки амакимизми?.. 
Ўқувчилар бу саволдан ҳайрон бўлишди. Озроқ муддат ўтгач, улардан бири: 
– Устоз, биз Навоийни ёзган асарларидан биламиз, – деб жавоб қайтарди. 
Шунда ўқитувчи деди: 
– Баракалла! Тўппа-тўғри! Навоий ёзган асарларни ўқиб, у зотнинг ижоди билан танишамиз, 
муаллиф ҳақида маълумотга эга бўламиз. Агар бирон нарса ёзиб қолдирмаганида Навоийни 
билмасдик. Демак, инсон фойдали илм қолдирса, китоб ёзса, унинг одамларга нафи тегади, номи 
тарихга муҳрланади, авлодлар томонидан эсланади. 
КИТОБНИ ПИШИТИШ ЙЎЛИ 
Бир инсон менга шундай насиҳат қилганди: “Китоб ёзиш худди хамир қоришга ўхшайди – 
муштлаганинг сари пишаверади”. 
ИЖОДКОР МАШАҚҚАТИ, ЁЗУВЧИ МАҲОРАТИ 
Моҳир ҳикоянавис Абдулла Қаҳҳор шундай деган экан: “Асар ёзаётганингда ҳар битта сўзни 
тахтага мих қоққандек қоққин-да, кейин қалпоғини олиб ташла. Токи ҳеч ким суғуриб ололмасин”. 
Яъни, тузган жумланг мукаммал бўлсин, жойидан силжимайдиган қилиб сўзларни бир-бирига 
михла, дейилмоқчи. 
Айтишларича, Абдулла Қаҳҳор ҳар бир ҳикоясини камида 15-16 марта оққа кўчириб, такрор-
такрор таҳрир қилган экан. Шунинг учун бўлса керак, унинг ҳикояларидаги сўзларни ўзгартириб 
бўлмайди, дейилади. 
УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ ҚАЛТИРОҚ ЁХУД ЎҚУВЧИНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ 
Китоб муқаддимаси билан мундарижаси шундай бўлиши керак, муқаддимани ўқиган, 
мундарижага кўз югуртириб чиққан одамда китобни мутолаа қилиш иштиёқи туғилсин. Лекин, бу 
сунъий эмас, табиий қилингани маъқул. Чунончи, боши билан охирини сал қизиқарлироқ қилиб, китобга 
жарангдор ном танлаб, чиройли муқовалар ишлаб, ичига унча эътибор берилмаса, яъни китобнинг усти 
ялтироқ, ичи қалтироқ бўлса, зийрак ўқувчи бундай китобга қанақа баҳо беришни яхши билади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling