Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ОМОНАТ ТУЙҒУ 
Бир оғиз гапингиз учун сизни яхши кўриб қолган одам бир оғиз гапингиз учун сиздан 
нафратланиши ҳеч гап эмас. 
“ҲОТАМТОЙ” ЗИҚНА 
Айримларга ҳайрон қоламан: Беш-ўн дақиқа “куйлагани” учун қўшиқчига 500–1000 доллар 
бериб юборади, лекин ўз жигарига 50.000–100.000 сўм беришга оғринади. 
ҚИЗИҚАРЛИ-ФОЙДАСИЗ ВА ЗЕРИКАРЛИ-МУҲИМ НАРСАЛАР 
Ҳамма қизиқарли нарсалар муҳим бўлавермайди. Муҳим нарсаларнинг ҳаммаси ҳам қизиқарли 
эмас. Эътибор берсангиз, кўпчилик одамлар нафсга ёқадиган беҳуда нарсалар билан овора, ўзи учун 
керакли ишларга бепарво. 


ЯШАШНИ БИЛМАЙДИГАН БОЙЛАР 
Кўп бойлар пул топишни билади, лекин қандай яшашни билмайди. 
РОСТГЎЙНИНГ ҲАЗИЛИ 
Ростгўй одамнинг унда-мунда қилган ҳазили ҳам чинга ўхшайди. Ёлғончи озиб-ёзиб гапирган 
рост гапига одамлар шубҳа билан қарайди. 
РУҲИЙ ТАЙЁРГАРЛИК 
Ташқи кўриниши билан одамлар ҳурматини қозонмоқчи бўлган киши чиройидан айрилганида 
назардан қолишга ўзини руҳан тайёрлаб борсин. 
ИШОНЧСИЗ ОДАМ 
Олдингизда бошқаларни бемалол ғийбат қилаётган кимса ўзгалар олдида сизни ҳам ғийбат 
қилмаслигига кафолат йўқ. 
ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ 
Юзта омонат танишдан битта ҳақиқий дўст яхши. Чунончи, таниш-билишлар кўп­лиги ўз йўлига. 
Лекин ҳақиқий дўст сизнинг иқтисодий ҳолатингизга, ижтимоий мавқеингизга қарамайди, яхши-ёмон 
кунларда сиз билан бирга бўлади, оғир дамларда сиз учун туриб бера олади. 
РИВОЖЛАНИШ УЧУН СУБУТ КЕРАК 
Бирон соҳада каттароқ ютуқларга эришиш ниятидаги инсон матонат билан ишлайди
мунтазам изланади, сабр билан олдинга интилади. Арзимас сабаблар билан у ишдан бу ишга ўтиб 
кетавериш, қаерда кўпроқ пул тўланса, ўша жойга кўчиб юриш орқали тирикчилик ўтади, бироқ 
касбий ривожланиш бўлмайди. 
ЯХШИЛАР ЯХШИЛАРНИ ЁМОН КЎРАДИМИ? 
Ёмон одам яхши одамни ёмон кўриши мумкин. Яхши одам ёмон одамни ёқтирмаслиги мумкин. 
Лекин, буни қарангки, бизнинг наздимизда яхши одам яхши одамни ёмон кўриши ҳам кузатилади. 
Чунки, орада ҳасад, кибр, ғурур бор. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling