Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


МАҚТОВ ВА ТАНҚИДДАГИ МЕЪЁР


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

МАҚТОВ ВА ТАНҚИДДАГИ МЕЪЁР 
Мақтов одамни бузади, танқид эса келажак меваси, дейилади. Умуман олганда, тўғри. Лекин, 
аксинча бўлишиям мумкин. Кимнингдир илиқ сўзлари сизга куч бағиш­лаши, заҳар-заққум гапи 
ғайратингизни сўндириб қўйиши эҳтимоли бор. 
Демак, бирон инсонга хайрихоҳ бўлсангиз, уни мақтаётганда ёки танқид қилаётганда гапни 
топиб, ўрнида гапирмасангиз, унга зиён етказиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. 
“ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?!” 
Одамлар нима деса деяверсин, сиз ўз ишингизни билиб қилинг. Уларнинг гап-сўзларига, таъна-
дашномларига қулоқ солманг. Агар бошингизга бирон юмуш тушса, ўша маломатчилар сизга ёрдам 
бермайди. “Одамлар нима дейди”, деб қарз-қавола қилиб бўлсаям, дабдаба билан тўй қиласиз. Тўй бир 
кунда ўтади-кетади. Бўйнингизда қарз юки қолади. Энди анави одамлар ҳолингизга раҳм қилмайди. 
Умрингиз поёнига етиб, вафот этганингизда қабрга одамлар билан эмас, бир ўзингиз кирасиз. Қиёматда 
ҳам сиз риоясини қилмоқчи бўлган ўша одамлар ўзи билан ўзи овора бўлади, биров билан иши 
бўлмайди. Сиз Аллоҳ олдида ёлғиз ўзингиз ҳисоб берасиз. Шунинг учун “Одамлар нима дейди?” деган 
ҳадик билан савобли ишдан қолманг. Одамлар риоясини қиламан, деб гуноҳга ботманг. 
КУТИЛМАГАН ВАЗИЯТДАГИ ҲОЛАТИМИЗ 
Ҳолат яхшилигида ҳамма бир-бирига меҳрибондек туюлади, “Қани, марҳамат, келинг!”, “Ош 
бўлсин, олинг!” деб мулозаматлар қилинади. Бироқ, озроқ муаммо туғилса, орада ихтилоф чиқса ёки 
манфаатлар бир-бирига зид келиб қолса, кишиларнинг асл қиёфаси очилади. 
Ўзимиз ҳақимизда қандай фикрда бўлмайлик, кутилмаган вазиятлар аслида ким эканлигимизни 
фош этади. 


ТАРАҚҚИЁТ МУАММОЛАРИ 
Техника жадал суръатларда ривожланиб, узоқдаги етти ёт бегона одамларга “яқинлашганимиз” 
сари атрофимиздаги яқин инсонлардан узоқлашиб бораётгандекмиз гўё. 
Оммавий ахборот воситалари тараққий этган замонда ернинг нариги бурчагида содир бўлаётган 
воқеаларни, вақти келса, ипидан-игнасигача биламиз, лекин қалбимизда нималар содир бўлаётганидан 
бехабармиз. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling