Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИ 
Бизда бир нуқсон бор: ишни жуда кўтаринки руҳда, катта шов-шув билан бошлаймиз. Кўп ўтмай 
ҳалиги иш тўхтаб қолади. Бу ҳолат лов этиб ёниб, пис этиб ўчган оловга ўхшайди. Аслида 
муваффақиятга бир маромда, доимий ишлаш билан эришилади. 
РОЗИЛИК САМАРАСИ 
Қалбда розилик бўлса, тилга самимий дуолар келади. 
БИР МАСАЛАГА ИККИ ХИЛ ЁНДАШУВ 
“Бу диний, буниси дунёвий тарафдан қараш”, дейишади. Аслида, ҳақиқат битта бўлади. Яъни, 
диний қараш ҳам дунё­вий қарашни ўз ичига олади. Оқни оқ, қорани қора, дейилади. Битта рангни 
диний тарафдан оқ, дунёвий тарафдан қора, деб бўлмайди. 
САДАҚА ВА ПОРА 
Садақа беришнинг савоби кўп. Пора бериш эса улкан гуноҳдир. 
Садақа берадиган қўл садақа оладиган қўлдан юқори туради. Пора берадиган қўл эса пора 
оладиган қўлдан пастдир. 


Садақа инсон бошига тушиши мумкин бўлган бало-офатларни даф қилади. Пора эса бошга мусибат 
ёғилишига сабабчи бўлади. Зеро, ҳаромнинг касофати бир кун келиб, барибир кимгадир ёки нимагадир 
уради. 
ЎРТАЧА ЙЎЛ – ЎРТА УММАТГА ХОС ХИСЛАТ 
1. Хўмрайиш, қовоқ солиш – табассум – қаҳқаҳа отиб кулиш, ҳар гапга ҳингирлаб кулавериш. 
2. Аёллардан узоқ юриш – шаръий никоҳ – фаҳш ботқоғига ботиш. 
3. Чимхўрлик – таомни меъёрида ейиш – очкўзлик. 
4. Ҳаммадан нафратланиш – солиҳ инсонларни яхши кўриш, ҳақ йўлдагиларга эргашиш – кўр-
кўрона тақлид қилиш, эс-ҳушидан айриладиган даражада кимнидир қаттиқ севиб қолиш. 
5. Ўта жиддийлик – рост гаплар билан меъёрида ҳазиллашиш – бачканалик. 
6. Танқидни кўтара олмаслик, мақтовни яхши кўриш – мақтовдан ҳам, танқиддан ҳам ўзига 
керакли хулоса чиқариш – дуч келган одамнинг гапидан таъсирланиш, ҳиссиётга берилиш. 
ТАНҚИД ҚИЛИШ МАШАҚҚАТИ 
Мақтовни кўпчилик уддалайди. Лекин танқид ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айниқса, 
“нозикроқ” одамнинг хатоларини гапиришга келганда овозлар пасайиб, ҳатто эшитилмай қолади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling