Фарзандингиз хато қилса, ортиқча тергаманг. Чунки сиз ҳам бола бўлгансиз, хатога йўл
қўйгансиз. Болани урушиш ўрнига тўғри йўл кўрсатинг, нима хато қилганини тушунтиринг.
Ота-онангиз қариганда кўнгиллари нозик бўлиб қолса, қайсарлик қилишса,
уларга мулойим
муомалада бўлинг. Чунки, Аллоҳ насиб қилса, вақти келиб сиз ҳам қарийсиз.
ҚАЙТАР ДУНЁ
Кексайганингизда
фарзандингиздан
қандай
муомала
кўришни
истасангиз,
ота-онангизга худди шундай муомалада бўлинг.
ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ
Ота-она китоб ўқиса, боласи ҳам ўқийди. Ота-она телевизорга тикилиб ўтираверса, телефондан
бошини кўтармаса, яна: “Ўғлим, китоб ўқи, одам бўласан” ёки “Бор, дарсингни қил,
бекор юрма
сандироқлаб”, деса, гапи ҳавога кетади. Зеро, қуш уясида кўрганини қилади.
ТАРБИЯДА ИБРАТНИНГ ЎРНИ
Мен оддий ишчи-деҳқон фарзандиман. Ўн-ўн икки ёшимдан (тахминан 1992–1994 йиллардан)
далада кетмон чопганман. Ўшанда отам: “Кетмонни мана бундай чопади. Дастанинг мана бу еридан
ушлайди. Пушта-ариқни мана бундай қилади”, деб кетмон чопишни ўргатганлар. Агар ўзлари сояга
ўтириб олиб, мени кетмон чопишга буюрганларида нима қилишни билолмай қийналган, балки кўп хато
қилиб, экинларни пайҳон қилган бўлардим.
Демак, фарзанд тарбиясида биринчи навбатда ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак. “Ўғлим, тўғри
юр”, дея, ўзимиз
эгри юрсак, “Болам, ёлғон гапирма”, дея ўзимиз
бировни алдасак,
айтган гапимиз
зиғирча фойда бермайди. Қайтага фарзандимиз олдида субутимиз кетади, унинг бизга ҳурмати пасаяди.
6-БЎЛИМ. ЎТКИНЧИ ДУНЁ. УМР МАЗМУНИ
ВАҚТДАН НЕГА БАРАКА КЕТДИ?
“Вақтнинг баракаси йўқ. Бир ишга улгуриб бўлмайди”, деб нолишади. Назаримда, ҳозир вақтдан
баракани кетказадиган нарсалар кўпайиб кетди. Авваллари вақт бунчалик беҳуда совурилмасди. Бошқа
тарафдан қарасак, қадрига етилмаган неъматдан барака олиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: