Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ФОЙДАЛИ ИЛМ АСОСИ 
Эшитувчи қулоқ, сўровчи тил, англовчи қалб, амал қилувчи тана манфаатли илм асосидир. 
ЎҚИГАН ВА ЎҚИМАГАН ОДАМ 
Ўқиган одам билади, кўп нарса билмаслигига ҳам иқрор бўлади. Ўқимаган одам билмайди, ҳеч 
нарса билмаслигини англамай юраверади. 
ТАКРОРЛАШ – БИЛИМНИНГ ОНАСИ 
Илм ўқиб-ўрганиш, тинимсиз изланиш, билганларини такрорлаш билан эгалланади. 
ҚАНЧА БИЛСАНГ, ШУНЧА КАМ 
Ўқиганимиз сари билмаслигимизни анг­лаймиз. Гўё биз билимсизлигимизга иқрор бўлиш учун 
ўқиётгандекмиз. 
ИЛМ ВА БОЙЛИК 
Илм билан бойликка эришиш мумкин, аммо қуруқ бойлик билан илмга эришиб бўлмайди. 
УСТОЗ ҚАДРИ 


Илмингиз ошиб-тошиб кетса ҳам айни вақтда барибир устозингиз даражасига ета олмайсиз 
(Куни келиб етарсиз, балки). Чунки илм билан бирга ҳаётий тажриба ҳам керак. Буни қуруқ китоб ўқиш 
билан эгаллаб бўлмайди. Зеро, китобларда ёзилмайдиган, йиллар давомида кўриб-эшитиб 
ўзлаштириладиган маълумотлар ҳам бор. 
БИТМАС-ТУГАМАС БОЙЛИК 
Нон иккига бўлинса, икки кишига яримтадан тўғри келади. Уч минг сўм учга тақсимланса, ҳар 
бир кишига минг сўмдан тегади. Бир гектар ер ўн кишига бўлиб берилса, ҳар бири ўн сотих ерга эга 
бўлади. Моддий нарсалар тақсимланганида камаяди, тугайди. Лекин маънавий бойлик, жумладан, илм 
қанча улашилса ҳам камаймайди, аксинча, тарқатилгани сари кўпаяди. 
ИЛМ ВА АМАЛ МУТАНОСИБЛИГИ 
“Илм” ва “амал” сўзлари шаклан бир-бирига яқин. Қолаверса, иккиси бир-бирини тақозо этади: 
Илмсиз амал нотўғри бажарилади. Амалсиз илм эгасига фойда бермайди. 
ОЛИМ БЎЛИШ УЧУН... 
Олим бўлиш учун фақат китоб ўқиш ва маълумотларни ёдлашнинг ўзи камлик қилади. Ҳақиқий 
олим бўлиш учун Аллоҳ берган қобилият ҳам керак. Буни араб тилида “мавҳиба” дейилади. Агар Аллоҳ 
истеъдод бермаса, минг ҳаракат қилган билан чин маънода олим бўлиш қийин. Шунинг учун илм ўқиш 
билан бирга Яратгандан юксак истеъдод, раббоний илм сўралади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling