Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


ҲАҚ ПАЙҒАМБАРГА ХОС БЕЛГИ


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ҲАҚ ПАЙҒАМБАРГА ХОС БЕЛГИ 
Бир ҳукмдор ўзидан кейинги ҳукмдор номини тарихдан ўчириб ташлашга уринишини кўрсам, 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни эслайман. Агар у зот ҳақ пайғамбар бўлмаганларида 
аллақачон унутилар, ўтмишдаги минглаб раҳнамолар каби фақат китоб варақларида қолиб кетардилар. 
Зеро, у зотдан кейин ҳазилакам сардорлар ўтдими?!. 
ҲАҚИҚИЙ САОДАТГА ЭРИШИШ 
Пашша қанотичалик ҳам қийматга эга бўлмаган ўткинчи дунё матоҳига эришиш учун минг 
машаққат чекиб, эртаю кеч елиб-югурилади. Шундай экан, “Кўнглим тоза”, “Қалбда бўлса бўлди, амал 
қилишим шарт эмас”, деган қуруқ гап билан абадий охират саодатини қўлга киритиб бўларканми?!. 
КЕЧ КУЗДА ИШ БОШЛАГАН ДЕҲҚОН 
Айримлар нафақага чиққанидан ке­йингина охират ҳақида ўйлай бошлайди. Аниқроғи, “Бола-
чақамдан қутулвосам, пенсияга чиқвосам, кейин ибодат қиламан”, деб солиҳ амалларни ортга суради. 
Бу, ерга кеч кузда ишлов беришни бошлаган деҳқоннинг ҳолатига ўхшайди. 
РУҲИЙ ЮКСАЛИШ ОНИ 
Инсон Аллоҳнинг мўъжизалари, У Зот берган ҳисобсиз неъматлар ҳақида фикр юритиб имони 
кучайганида ўзини енгил ҳис қилади, қалби очилади, кўнглига руҳий хотиржамлик тушади. Мана 
шундай пайтда Яратганга кўпроқ дуо-илтижо қилиш керак. Зеро, бундай ҳолат доим ҳам 
бўлавермайди. 
НОШУКР БАНДА 


Бошга мусибат тушганида: “Нима гуноҳ қилувдим?!” деб нола чеккандан кўра, тоғдай гуноҳлар 
учун истиғфор айтган яхши. 
“Аллоҳдан сўрадим, бермади”, деб нолигандан кўра сўралмаса ҳам бериб қўйилган неъматлар 
шукрини адо этган маъқул. 
2-БЎЛИМ. ИЛМНИНГ ҚАДР-ҚИЙМАТИ, ОЛИМЛАР ФАЗИЛАТЛАРИ ВА 
ВАЗИФАЛАРИ 
ИЛМ ОЛИШ ВОСИТАЛАРИ 
Таълим бериш учун инсон кўпроқ ўқиб-ўрганади, билганларини такрорлайди. Қолаверса, 
ўргатиш жараёнида масаланинг бошқа жиҳатларига эътибор қаратади, аввал тушунмаган томонларини 
англайди. Қабул қилиш воситалари (жумладан, ўқиш, тинглаш, ёзиш, гапириш) кўпайгани сари илм 
онгга мустаҳкам ўрнашади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling