Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


ОТА-ОНА ҚУВОНЧИ ВА ИЗТИРОБИ


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ОТА-ОНА ҚУВОНЧИ ВА ИЗТИРОБИ 
Фарзанд бирон ютуққа эришса, ҳаммадан кўп унинг ота-онаси қувонади. Агар бошига мусибат 
тушса, қаттиқ қайғурадиган ҳам энг аввало ота-онаси бўлади. 
ОТА-ОНА РОЗИЛИГИ ВА ДУОСИ 
Ота-онангиз сизни дуо қилишяптими, демак, сиздан розилар. Агар дилда розилик бўлмаса, тилга 
дуо келадими?! 
ЧИНАКАМ БАХТГА ЭРИШИШ ИСТАГИ 
Газ тортсак, ичимлик суви олиб келсак, ойлик маошларини оширсак – аҳоли турмуш даражасини 
кўтарсак, ҳаммаси яхши бўлиб кетади, дейилади. Бир тарафдан тўғри. Аммо, фарзандларимиз қалбида 
маънавий-руҳий ислоҳот олиб бормас эканмиз, ўзимиз истаган бахтга эриша олмаймиз. 
БЕҒУБОР БОЛАЛИК 
Инсон болалигини соғиниб эслайди. Гарчи ҳозир бой бўлса ҳам, ҳашаматли уйларда турса ҳам, 
болалиги ўтган кулбани, ўртоқлари билан ўйнаган тупроқ кўчаларни, онаси тандирда ёпган иссиқ 
нонларни энтикиб хотирлайди. Чунки болалик беғубор давр. Инсон бу пайтда дунёга соф фитрати
маъсум назари билан қарайди. Шунинг учун бўлса керак, болалик дамлари унинг ёдида ижобий 
манзаралар билан сақланиб қолади. 
ОИЛАДА ЭРКАКНИНГ ЎРНИ 
Оилада эркакнинг ўрни бўлиши керак. Агар эр бошқарувни хотинга топшириб қўйса, асосий 
қарорни эр ўрнига хотин чиқарса, ундай хонадон пароканда бўлади. Эрлари ғайрат-шижоатли, ақлли, 
хотинлари иффат-ҳаёли, зукко бўлган оилагина бахтга эришади. 
ИЛМДАГИ САХИЙЛИК 
Ўзимиз овқат есак, фарзандларимизга ҳам берамиз. Ўзимиз кийсак, болаларимизни ҳам 
кийинтирамиз. Уларни оч-наҳор, юпин қолдирмаймиз. Шундай экан, ўзимиз ўқиган, эшитган, билган 
нарсаларни фарзандларимизга ҳам ўргатайлик. Чунки, эртага ортимизда қолиб, чироғимизни ёқадиган, 
яхши ишларимизни давом эттирадиган, ҳаққимизга дуо қиладиган мана шу жигарбандларимиздир. 
ДАБДАБА – БАХТ ЭМАС 


Фарзандларимизнинг тиббий, маънавий-руҳий соғлиги бирдек муҳим. Уларни кам-кўстсиз вояга 
етказиш ҳақида қанчалик қайғурсак, эътиқоди, одоб-ахлоқи ҳақида ҳам шунча, балки ундан ҳам кўпроқ 
ўйлашимиз лозим. Зеро, бахтли ҳаётга қуруқ дабдаба билан эришиб бўлмайди. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling