Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ЭНГ ЯХШИ МУҲАРРИР 
Китобнинг энг яхши муҳаррири муаллифнинг ўзидир. Чунки ҳамма муҳаррирлар ҳам китобни 
муаллифчалик қайта-қайта кўриб чиқиш, ҳар бир жумла, ҳар бир сўз устида ишлаш имконига эга эмас. 
СЎЗ ТАЪСИРИ 
Овозингизни баланд кўтариш ўрнига қаламингизни ўткирланг. Шундай қилингки, гапингиз 
одамлар юрагига ўқдек кириб борсин. Бунинг учун гапни ўрнида гапириш, сўзни заргарона танлай 
билиш керак. 
ДИЛДАН АЙТИЛГАН СЎЗ 
Қалбдан чиққан сўз қалбга етиб боради. Тил учида айтилгани эса кўнгил остонасидан нарига ўта 
олмайди. 
КИТОБ ЁЗИШ МАШАҚҚАТИ 
Ёзасиз, кейин ўчириб ташлайсиз. Ёзасиз, таҳрир қиласиз. Ёзасиз, яна нималарнидир қўшимча 
қиласиз ёки олиб ташлайсиз, сўз устида ишлайсиз, жумла маъносини бойитасиз. 
Китоб ёзиш игна билан қудуқ қазишдек гап. Илм олиш қанчалик қийин бўлса, уни одамларга 
тушунарли қилиб етказиб беришнинг ҳам ўзига яраша машаққати бор. 
ҚУМДАН ТИЛЛО АЖРАТИШ 


Жумла тузиш учун муносиб сўзларни юксак дид билан танлаш, кераксиз сўзларга ўрин 
қолдирмаслик – қум ичидан тилло ажратиб олиш билан баробар. 
ОММАГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ УСЛУБИ 
Эрталаб бир кунлик овқат олдингизга қўйилса, ҳаммасини бир ўтиришда ея олмайсиз. Вақти 
билан, бўлиб-бўлиб берилса, еб, ҳазм қиласиз. Ваъз-насиҳат ҳам худди шундай. Меъёридан ортиб кетса, 
меъдага тегиши ёки айтилган гапдан фойда чиқмаслиги мумкин. Яна, хитоб қилинаётган жамоа 
ҳолатига ҳам қаралади. Зеро, кимга қандай мурожаат қилишни билмаслик тес­кари натижа келтиради. 
ФИКРНИ ЛЎНДА ИФОДАЛАШ МАЛАКАСИ 
Фикрни қисқа жумлалар билан аниқ ифодалай олиш учун малака зарур. Буни бир-икки йилда 
ҳосил қилиш қийин. Йиллар давомида ўқиб, кўриб, эшитиб тажриба орттирилади. 
БИТИКЛАР ҚУВВАТИ 
Ёзувчи битган нарсалар вақт ва чегара нималигини билмайди: муаллифнинг оёғи етмаган 
жойларга унинг китоблари етиб боради. Муаллиф кўрмаган замонларни китоблари кўради. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling