Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

УМРИ ҚИСҚА МУНОСАБАТ 
Ҳақиқий дўстлар фақат ош устида эмас, иш устида ҳам йиғиладилар. Уларнинг дўстлиги моддий 
нарсаларга боғлиқ бўлмайди. Чин дўстларни кучли ришта – имон, эътиқод, тақво боғлаб туради. Моддий 
манфаат устига қурилган “дўстлик” узоққа бормайди. 
ГАП-СЎЗСИЗ НАСИҲАТ 
Қабристон жим-жит бўлади. Чунки маййитлар гапирмайди, лекин мозористон сукунати кўп 
нарсалар ҳақида сўзлайди. Дўппайиб турган қабрларга ибрат назари билан қараш унча-мунча воизнинг 
насиҳатидан кўра таъсирчанроқдир. 
ТАНАСИ ТИРИК, ҚАЛБИ ЎЛИК КИМСАЛАР 
Одамлар бор: ўлганларидан кейин ҳам тириклар. Одамлар бор: тирик бўлсалар ҳам ўликлар. 
ФАРРУХ УКАМНИ ЭСЛАБ... 
Фаррух исмли қўшнимиз бўларди. 2000-йилларда унга инглиз тили грамматикасидан дарс 
берганман. У жисмоний нуқсони сабаб мактабга бормас, ўқитувчилар уйига келиб, дарс ўтишарди. 
Фаррух динимиз ҳақида тушунчага эга бўлгач, сезиларли даражада ижобий ўзгаришлар рўй берди. 
Унинг кайфияти ва хатти-ҳаракатларида кўтаринкилик, тетиклик, шук­роналик бўй кўрсатди. У заиф 
бўлишига қарамай, қудрати етганича намоз ўқир, рамазон рўзасини тутарди. Турли саволлар тайёрлаб 
турар, чиқсам, сўраб билиб олишга уринарди. Содда бола айрим нарсаларни ўйлаб, сиқилиб юрган экан. 
Жавобимдан кейин юзи хурсандчиликдан ёришиб кетгани, кўнгли анча таскин топгани ҳали-ҳамон 
ёдимда. Шунингдек, унга танамиздаги камчиликлар Аллоҳ даргоҳидаги мартабамизга таъсир 
қилмаслигини, муҳими қалбни поклаш, солиҳ амаллар қилиш эканини, имонли инсон охиратда бахтли 
бўлишини тушунтиргандим. 
Фаррух узоқ яшамади. 2010 йилда, қурбон ҳайити кунларининг бирида вафот этди... Қабрга 
қўйилаётганида қабрдан чиққан тупроқни ушлаб кўрсам, ипакдек майин экан... Фаррух табиати юмшоқ 


йигит эди. Мен унинг ёш ўтиб кетганига ачинмайман, балки Исломни тушунганига, охират сафаридан 
аввал Аллоҳни таниганига хурсандман. 
СИНОВЛИ КУНЛАР 
Мусибатда фақат бошига иш тушган одам эмас, атрофдагилар ҳам синалади. Зеро, ўша қийин 
лаҳзаларда сизнинг бош­қаларга қандай муносабатдалигингиз ва бошқаларнинг сизга қандай 
муносабатдалиги яққол билинади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling