Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ҲИКМАТЛИ ЗОТЛАР ЮТУҒИ 
Аллоҳ Ўзи истаган бандасига ҳикмат ато этади: бир одам ёстиқдай китоб ёзиб ҳам тушунтира 
олмаган фикрни бошқа бир инсон уч-тўртта жумла билан очиб бериши мумкин. 
ЖУМЛА ТУЗИШ УЙ ҚУРИШДЕК ГАП 
Сўз қурилиши уй қурилишига ўхшайди. Иморатнинг асоси тикланиб, ғишт терилиб, лўмбоз 
қилингач, том ёпилади. Шундан кейин бироз кутилади. Чунки бир марта ёз билан қиш чилласини 
кўрса, ёриладиган жойи ёрилади, чўкадиган жойи чўкади – қурилишдаги камчиликлар кўринади. 
Қолаверса, иморатнинг нами кўтарилади. Шундан сўнг таъмирланса, иш мукаммалроқ бўлади. 
Китоб ёзиш ҳам шундай. Китобни қоғозга туширгач, уч-тўрт марта таҳрир қилинади. Кейин китоб 
маълум муддатга шу ҳолида қолдирилади. Озроқ вақтдан кейин ҳалиги китоб қайта кўриб чиқилса, 
камчиликлари тузатилади, қўполроқ ифодаланган жумлалар ўрнига муносиблари қўйилади. Чунки 
мавзудан чиқиб кета олмаган муаллиф ўзининг камчиликларини кўра олмаслиги, бўш жумлаларни 
маромида деб баҳолаши мумкин. Бир муддат ўтгач, китобга бошқача назар билан қарайди, жумла 
қурилишидаги кам-кўстларини кўради. Умуман олганда, китобнинг қай даражада муваффақиятли 
чиқиши муаллиф ёки таржимоннинг маҳоратига, сабр билан ишлашига боғлиқ. 
КИТОБ ЁЗАДИГАНЛАР НЕГА КАМ? 
Баъзилар: “Нега аҳли илмлар кўп-у, китоб ёзадиганлар кам?” деб сўрайди. Бунга жавоб 
қуйидагича: Китоб ёзишнинг масъулияти оғирроқ, машаққати кўпроқ. Оғзаки даъват билан ёзма 
даъватнинг катта фарқи бор. Оғзакида баъзи камчиликлар билинмаслиги мумкин. Бироқ ёзмада 
жумлалар аниқ, лўнда, маълумотлар ишончли бўлиши керак. Китоб ёзишда ҳар бир маълумот обдан 
текшириб чиқилади, қайта-қайта таҳрир қилинади, нашр этилгунича бир неча босқичдан ўтади. Оғзаки 
маърузада бундай эмас. 
Қолаверса, китоб ёзиш учун узоқ ва машаққатли йўл босиб ўтилади. Бунга ҳаммаям сабр қила 
олмайди. Бир сўз билан айтганда, китоб ёзишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун илмдан ташқари Аллоҳ 
берган истеъдод, тажриба, ғайрат-шижоат ва албатта сабр-тоқат керак. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling