Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


ЎТКИР ҲОШИМОВ УСЛУБИ ҲАҚИДА


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ЎТКИР ҲОШИМОВ УСЛУБИ ҲАҚИДА 
Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг баён услуби ўзига хос. Адиб жумлаларни содда, халқона 
тузган. Айниқса, “Дунёнинг ишлари”, “Икки эшик ораси”, “Тушда кечган умрлар” асарларида адиб 
услуби яққол кўзга ташланади. Чунончи, фикрни равон ифодалагани, “ва” боғловчисини камроқ 
ишлатгани ўқувчига қулай. Бу усул асарни халқ тилига яқинлаштиради, гапнинг осон тушунилишини 
таъминлайди. 
Содда, пишиқ, мукаммал жумла тузишда Ўткир Ҳошимовдан кўп нарса ўрганиш мумкин. 
АСОСИЙ ЮК МУАЛЛИФ ГАРДАНИДА 
Ҳақиқий ижодкор муҳаррирга суяниб қолмайди, ишнинг асосий қисмини ўзи бажаради. 
Муҳаррир эса камчиликларни тўғрилайди, қўполроқ сўзларни бошқасига алмаштиради, беўхшов 
жумлаларни тузатади. 
Бир нарсаларни шошилинч тарзда қоралаб, “жонлантириш” учун яхшироқ муҳаррир топишга 
уриниш тўғри эмас. Муаллиф китобни яхши ёзса, муҳаррир унга жило беради. 
ОХИРИДА ЁЗИЛАДИГАН СЎЗБОШИ 
Муқаддима (яъни, сўзбоши) китоб аввалида бўлса ҳам, одатда, китоб охирида ёзилади. Чунки у 
китобнинг умумий мазмунини очиб беради. Китобга сўнгги нуқта қў­йилмай туриб, муаллиф аниқ бир 
нарса дея олмайди. Китоб маромига етганидан кейин сўзбоши битилади. 
ТАКРОРДАН ЗЕРИКМАСЛИК УЧУН 
Одатда, омма такрордан малолланади, янгисидан, теша тегмаганидан ўқишни ёки 
эшитишни истайди. Лекин ёзувчи ёки воиз уста бўлса, мавзуни шундай қизиқарли ёритадики, 
гарчи такрор бўлса-да, уни эшитган ёки ўқиган одам худди янги маълумотларни 
ўзлаштираётгандек, биринчи марта эшитаётгандек бўлади. 
Демак, ҳар қандай мавзу ҳикмат билан баён этилса, ҳали очилмаган қирралари кашф этилса, ҳаёт 
билан боғлаб моҳирона тушунтириб берилса, тингловчилар ҳам, китобхонлар ҳам зерикиб қолмайди. 
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ БОЙЛИГИ 


Бузиш – тузиш, тўла – чала, тўғри – ўғри, олқиш – қарғиш, бозор – мозор, дил – тил, омонлик – 
ёмонлик, обод – барбод, оқилона – жоҳилона, куфр – шукр, меҳр – қаҳр... Ўзбек тили луғати жуда бой. 
Араб ва форс тили булоғидан сув ичгач, тилимиз янада бойиган. Ўзбек тилида исталган фикрни аниқ ва 
тушунарли қилиб ифодалаш мумкин. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling