ЁЗМА ВА ОҒЗАКИ НУТҚНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Илм эгаллашнинг ўзи етарли эмас, уни бошқаларга ўргата олиш ҳам керак. Бунинг учун инсон
биринчи галда ўз
она тилини мукаммал билиши, ёзма ва оғзаки нутқини ўстириши зарур.
КИТОБГА БЕРИЛГАН ХОЛИС БАҲО
Китобга холис баҳони мутахассис эмас, ўқувчи беради. Одатда, китоб тақдимоти бўлса, ижод
аҳллари асар ҳақида илиқ фикрлар айтади. Тўғри, мутахассислар фикри ўринли, албатта. Бу
ерда
қисман бўлса ҳам таниш-билишчиликка ўхшаш нарса юз беради. Лекин ўқувчи муаллифни таниса-
танимаса, ўз фикрини баён қилаверади.
Эътибор
берсангиз, тақдимоти ўтказилган ҳар қандай китоб халқ китоби бўла олмайди. Халқ
севиб ўқиши учун китоб тақдимоти бўлиши шарт эмас.
УМРИ УЗУН КИТОБЛАР
Китобларнинг сонидан сифати муҳимроқ. Зеро, пала-партиш қораламадан кўра шошилмасдан,
пишиқ қилиб ёзиш самара беради. Яъни, мағзиям, жумлалариям пишиқ китобнинг умри узун бўлади.
КИТОБНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА КЎЗДАН КЕЧИРИШ
Бир куни “Қуръон – қалблар шифоси” китобининг қайта ишланган нашрини варақлаб ўтирсам,
фарзандим ҳайрон бўлиб сўради: “Ада, ўзингиз ёзган китобни ўқияпсизми?!”
Китобларимни гоҳ-гоҳида варақлаб, кўздан кечириб тураман. Шунда янги ғоялар, фикрлар пайдо
бўлади. Зеро, ёзувчи ҳам, ўқувчи ҳам китобни такрор-такрор ўқиса, фойдадан холи бўлмайди. Муаллиф
бу билан баён услубини такомиллаштиради, унча-мунча камчиликларини тўғрилаб олади. Ўқувчи эса
аввал тушунмаган жойларини англаб етади, китобнинг янги қирраларини кашф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: