“-ДИР” ҚЎШИМЧАСИ ТАРИХИ
“-дир” қўшимчаси аслида феъл бўлган. Буни тадрижий ўзгариш шаклида тушунтираман:
Турур/дурур – дур – дир.
“Турур/дурур” феъли “саналади”, “ҳисобланади” маъносини англатган. Масалан, “Бу
китаб
турур” (Яъни, “Бу китоб саналади”). Кейинчалик “турур/дурур” сўзи “дур”га, вақт ўтиб “дир”га
айланган.
Замонавий ўзбек тилида “-дир” қўшимчасини қўлламасдан ҳам жумла тузилмоқда. Мисол учун, “Бу
уй кенг”. “Менда жуда кўп китоб бор”. Аслида “кенг” ва “бор” сўзларига “-дир” қўшимчаси қўшилган, деб
қаралади.
КИТОБ ЁЗИШНИНГ ИЛК БОСҚИЧИ
Китоб ёзиш қалбда бир нарса жиз этишидан бошланади. Агар юрак жизилламаса, бирон мавзуни
ёритишга одамда хоҳиш бўлмаса, иш муваффақиятли чиқмайди.
РУҲСИЗ АДАБИЁТ
Адабиёт диндан саналади. Имондан йироқ адабиёт руҳсиз адабиётдир.
ЎҚУВЧИ ҚАЛБИНИ ЗАБТ ЭТИШ
Ҳаёт билан боғланган китоб тирик китобдир. Ўқувчи қалбига баландпарвоз, ясама,
тил учида
айтиладиган иборалар билан эмас, содда, халқчил, қалбдан чиқадиган қайноқ сўзлар орқали
кириб
борилади.
ЯХШИ КИТОБ – СОЛИҲ ФАРЗАНД
Яхши китоб солиҳ фарзандга ўхшайди. Китоб муаллиф вафотидан кейин ҳам
унга фойда
келтириб туради.
ОНА ТИЛИ ВА ЎЗГА ТИЛЛАР
Унинг тил ўрганишга қобилияти жуда кучли, дунёнинг беш тилида бемалол гаплаша олади,
лекин битта камчилиги бор: ўз она тилини яхши билмайди...
УСЛУБ ТАНЛАШ
Ҳазми оғир овқатларни ҳаммаям, масалан, жигари, ўт пуфаги ёки ошқозони касал кишилар ея
олмайди. Лекин, енгил ҳазм бўладиган овқатларни ҳар ким истеъмол қилиши мумкин. Китоблар ҳам
худди шундай. Масалан, Жалолиддин Суютийнинг “Итқон”, Ибн Ҳажарнинг “Фатҳул борий” китобини
оддий китобхон тушуниши қийин. Ҳатто шифокорларнинг ҳаммаси ҳам Ибн Синонинг “Тиб
қонунлари” китобини “ҳазм” қила олмаслиги мумкин. Чунки улар хосроқ китоб, Қуръон ва ҳадис
илмларига, тиббиётга бағишланган. Буни асосан мутахассислар ўқийди. Омма халққа соддароқ тилда
ёзилган тафсирлар, шарҳлар, руҳий
тарбияга, табобатга оид китоблар маъқул келади. Шунинг учун
муаллиф китобни қайси тоифага мўлжаллаб ёзаётганига қараб услуб танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: