Садақа инсон бошига тушиши мумкин бўлган бало-офатларни даф қилади. Пора эса бошга мусибат
ёғилишига сабабчи бўлади. Зеро, ҳаромнинг касофати бир кун келиб, барибир кимгадир ёки нимагадир
уради.
ЎРТАЧА ЙЎЛ – ЎРТА УММАТГА ХОС ХИСЛАТ
1. Хўмрайиш, қовоқ солиш – табассум – қаҳқаҳа отиб кулиш, ҳар гапга ҳингирлаб кулавериш.
2. Аёллардан узоқ юриш – шаръий никоҳ – фаҳш ботқоғига ботиш.
3. Чимхўрлик – таомни меъёрида ейиш – очкўзлик.
4. Ҳаммадан нафратланиш – солиҳ инсонларни яхши кўриш, ҳақ йўлдагиларга эргашиш – кўр-
кўрона тақлид қилиш, эс-ҳушидан айриладиган даражада кимнидир қаттиқ севиб қолиш.
5. Ўта жиддийлик – рост гаплар билан меъёрида ҳазиллашиш – бачканалик.
6. Танқидни кўтара
олмаслик, мақтовни яхши кўриш – мақтовдан ҳам, танқиддан ҳам ўзига
керакли хулоса чиқариш – дуч келган одамнинг гапидан таъсирланиш, ҳиссиётга берилиш.
ТАНҚИД ҚИЛИШ МАШАҚҚАТИ
Мақтовни кўпчилик уддалайди. Лекин танқид ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айниқса,
“нозикроқ” одамнинг хатоларини гапиришга келганда овозлар пасайиб, ҳатто эшитилмай қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: