Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

ЧЕГАРАЛАР ДАХЛСИЗ, АММО... 
Ватан ҳимоячилари чегарадан ўтадиган ҳар бир одамни кузатиб, юрт дахлсизлигини 
таъминлашлари мумкин. Лекин ҳозирги замонда қилдай ингичка симлар орқали ўтиб, ватанга хавф 
туғдираётган, одамлар имонига, одоб-ахлоқига зарар келтираётган иллатларга қарши курашишда қалби 
уйғоқ ҳар бир инсон фаол иштирок этади. Чунки, маънавий хуружлар олдини олиш, онгни заҳарлашга 
қаратилган уринишларга қарши курашиш ёлғиз ҳарбийлар қўлидан келмайди. Бундай шароитда 
ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарур. 
АДОЛАТ РАМЗИ 


Ёмғир бойнинг ҳам, камбағалнинг ҳам ҳовлисига бир хил ёғади. Бойникига кўп­роқ, 
камбағалникига камроқ ёғмайди. 
Қуёш бойнинг ҳам, камбағалнинг ҳам ҳовлисига бир хил зиё таратади. Бойникига кўпроқ, 
камбағалникига камроқ тушмайди. 
Баҳор фаслида бойнинг ҳам, камбағалнинг ҳам қабрида майсалар бир текис қоп­ланади. Бойники 
ўт-ўлан билан бурканиб, камбағалники тақир ҳолда қолмайди. 
ТОШ ВА ЧИННИ ҚАДРИ 
Тош чиннини синдиради. Лекин бу, тош чиннидан қадрли, дегани эмас. 
СЕВИМЛИ МАШҒУЛОТ 
Киши қалби нимага боғланиб қолса, ўша ишга кўп вақт сарфлайди, уни малолланмасдан 
бажаради. 
ҲУРМАТГА ЛОЙИҚ БЎЛИШ 
Қўрқитиб ҳурмат қозонаман, деган одам адашади. Ҳурматга лойиқ инсонгина ҳурмат қозонади. 
ПИШИБ ЕТИЛГАН ЯРА 
Биз муаммони яширамиз, уни айтишга ийманамиз ёки чўчиймиз. Вақт ўтиши билан пишган 
ярадек ўзи ташқарига отилиб чиқади. 
ҲАММАГА КЎРИНАДИГАН ОЙ 
Биз ойни этак билан ёпишга уринамиз, лекин ой бошқаларга кўринаверади. 
ТАРАҚҚИЁТГА ҒОВ БЎЛАЁТГАН КАМЧИЛИКЛАР 
Миллатимизга оид айрим иллатлар: Манманлик, ўжарлик, масъулиятни ҳис қилмаслик, 
лоқайдлик, нуқсон-камчиликни яшириш, ютуқни бўрттириш, шуҳратга ўчлик, маддоҳлик, танқидни 
тўғри қабул қилмаслик, ҳаётдаги бош мақсад фаровон ҳаётга эришиш, деб қараш ва ҳоказо. Мана шулар 
ривожланишимизга тўсиқ бўлади. 
ЛОҚАЙД ШАХС 


Миллат ва эл-юрт учун энг хавфли шахс атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ, худбин, 
фақат ўзини ўйлайдиган, шахсий манфаатини кўзлайдиган кимсадир. 
УРУШ ОҚИБАТИ 
Аксар журналистларга ҳайронман: Ҳайвонот боғида битта маймун боласи ўлиб қолса, ачинади, 
лекин минглаб одамлар, айниқса, болалар ва аёллар ҳалок бўлса, ҳеч нарса бўлмагандек қараб 
тураверади. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling