Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши


Download 450.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/48
Sana14.09.2023
Hajmi450.92 Kb.
#1677610
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48
Bog'liq
Dildagi gaplar [@kitoblar pdf]

САБОҚНИНГ ИЛК БОСҚИЧИ 
Болаларга чет тилини ўргатиш яхши, албатта. Лекин, биринчи навбатда ўз она тилимизни 
ўргатсак, тўғри иш бўлади. Қолаверса, фарзандларимиз қалбида миллий қадриятларга ҳурмат ҳисини 
уйғотиш, эътиқод илмини, дин-диёнатни, ҳалол-ҳаромни ўргатиш зарур. Шундан сўнг бирон чет 
тилидан сабоқ бериш мумкин. Акс ҳолда ҳали ўз она тилини яхши билмаган, ақидаси шаклланмаган 
бола ўзга миллатларга эргашиб кетмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. 
БОЛА НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Болага ёшлигидан фикрини эркин ифодалаш ўргатиб борилгани яхши. Афсуски, биз 
фарзандларимизни кўпинча чеклаб қўямиз, “Жим ўтир, гапирма!”, “Овозинг­ни ўчир, ким қўйибди 
сенга гапиришни?!”, “Катталар олдида одобсизлик қилма!” каби дашномлар билан боланинг оғзига 
урамиз. Шу сабаб унда гапириш истаги сўнади, дилидаги фикрлар ташқарига чиқа олмай қолади. Биз 
тарбияни шундай олиб борайликки, фарзандимиз бефойда сўзлардан тилини тийсин, муомала одобига 
амал қилсин, керакли сўзни, кўнглидаги гапларни очиқ ифодалай олсин. Зеро, инсон камолотида нутқ 
равонлиги жуда муҳим. Гапга нўноқлик кўп ҳолларда панд бериб қўяди. 
ОРТИМИЗДА КИМЛАР ҚОЛАДИ? 
Сиздан кейин ҳаққингизга дуо қиладиган, истиғфор айтадиган фарзандлар қолиши ҳам бир 
бахтдир. 
МАСЪУЛИЯТ ҲИССИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
Фарзандингизга бир вазифа топшириб, кейин унинг натижасини сўрасангиз, унда масъулиятни 
ҳис қилиш қобилияти шаклланади. 
ПАНД-НАСИҲАТ БЕСАМАР КЕТМАЙДИ 
Болага бир гап айтсангиз, сўзингизга эътибор бермагандек туюлиши мумкин, лекин барибир 
ёдида қолади. Вақти келиб, “Бобом ундай дегандилар”, “Отам бундай дердилар”, деб болалигида 
эшитган панд-насиҳатларни эслайди. Демак, бола қулоғига яхши гапларни қуявериш керак. Айни 
пайтда катталар гапини олмаса ҳам, куни келиб, ҳикматли сўзнинг фойдаси тегади. Ёшларнинг феъл-
атвори шаклланишида катталарнинг насиҳати жуда муҳим. 

Download 450.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling