«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


«Ка-Файз» ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИ


Download 0.73 Mb.
bet44/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

«Ка-Файз» ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИ,
(Тошкент)
«Ка-файз» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг тарихи ўзига хос– 1954 йилда қурилган уй мулкдорлари давлат эксплуатация ташкилоти таркибидан (бу пайтда у ижара корхонаси – ИК деб аталар эди) 200 минг сўмдан ортиқ қарз билан чиқишди. Хонадонлар мулкдорлари ИК билан суд орқали тортишиб ўтиришга вақт сарфлашни истамади ва бир ой давомида қарзни қоплашди.
Биргаликдаги саъй-ҳаракат натижасида 2002 йил 18 июль куни ширкат давлат рўйхатидан ўтказилди ва хўжалик ишларини юрита бошлади. Уч йил давомида подъездлар таъмирланди (улар кечаси қулфланади – уй кўчага яқин жойлашгани туфайли бу чора бежиз эмас), чордоқ ва подвални тозалаб, қулфлаб қўйишди, ҳовлига асфальт ётқизиб чиқишди, истиш тизимини таъмирлашди. Сўнгра 2004 йилда 1000 кв.м майдонни ташкил этувчи томни таъмирлашга киришишди.
ХУМШ бошқаруви зарур суммани ҳисоб-китоб қилиб чиқди ва томни таъмирлаш учун 12 миллион сўм талаб қилинишини аниқлади, ширкатнинг ихтиёрида эса фақат 3 миллион сўм маблағ бор эди. Шунда умумий йиғилишда томни таъмирлашга қарор қилинди. Бироқ уни дарҳол эмас, 2-3 йилдан сўнг амалга оширишга келишиб олинди. У пайтга келиб ширкатда бундай маблағ тўпланади, улар қадрсизланиб қолмаслиги учун эса зарур тахламли тунукани олиб қўйишга қарор қилинди.
Кўп ўтмай, 2005 йилнинг майида ширкатда 8,0 миллион сўм маблағ тўпланди ва ширкат таъмирлаш ишларини бошлашга қарор қилди.
Шу мақсадда ширкат тижорий эълонлар журнали «Пресстиж» га эълон берди. Ширкат томонидан эълон қилинган пудратчилар танловига учта қурилиш-таъмирлаш корхонаси ўз таклифларини тақдим этди. Берилган таклифларни муҳокама қилгач танлов комиссияси «Kapremservis» хусусий корхонасини (ХК) танлади (УМШ танлов комиссияси баённомаси ва пудратчилар таклифларинии баҳолаш бўйича қиёсий жадвалга қаранг).
Ишларни амалга ошириш пайтида ширкат билан унинг пудратчиси ўртасида яхши шериклик алоқалари ўрнатилди ва томни таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.
Уйнинг томи таъмирланишидан олдин ва кейин
Гап шундаки, томнинг 1000 кв. м. лик бутун майдонини қоплаш учун маблағ етишмас эди. Шу сабабли мулкдорлар томнинг бир қисми (30 % га яқини) келгусида етарли маблағ тўпланганда таъмирлашга қарор қилишди. ХУМШ пудратчиси - «Kapremservis» хусусий корхонаси бу уйдаги яшовчи кишиларнинг аҳиллигига гувоҳ бўлган эди. Маблағга боғлиқ қийинчиликлар ҳақида эшитган фирма директори ХУМШ нинг молиявий жиҳатларига қизиқди. Ширкатда ойлик бадаллар миқдори юқори экани (кв/м 85 сум), ва улар асосан таъмирлаш ишларини бажаришга сарфланиши, ХУМШ аъзолари орасида қарздорлар йўқлигини билгач, у ширкат қисқа муддатда қарзни қайтара олишига ишонч ҳосил қилди. Шундан сўнг «Kapremservis» ХК ишларни бўнак тарзида бажарди, томни таъмирлаш ишларига ўз маблағини сарфлади. Ширкат эса ўз қарзини 2005 йилнинг декабрида қайтаришга муваффақ бўлди.

«Ка-файз» ХУМШ - бир уйли кичик ширкат пудратчини танлаш бўйича конкурс ўтказиш орқали умумий мулкни сақлаш бўйича жамоавий манфаатларни таъминлаши мумкинлигига яхши бир мисолдир.


«Ка-Файз» ХУМШ конкурс коммисиясининг тунука томни капитал таъмирлаш бўйича пудратчи ташкилотни танлашга оид йиғилиши



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling