«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати қурилиш-таъмирлаш ишлари бозорида саводли бюртмачи бўлишга ўрганишмоқда


Download 0.73 Mb.
bet43/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати қурилиш-таъмирлаш ишлари бозорида саводли бюртмачи бўлишга ўрганишмоқда
(Ўзбекистон)

Яқин пайтларгача, Ўзбекистондаги барча хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари кўп сонли мулкдорлари бирлаштирган даврда (20-50 та дан уй-жой мулкдорларини), ширкатлар нафақат хизмат кўрсатиш ишларини, балки таъмирлаш ишларини ҳам ўз кучи билан бажарар эди. Бу ишларнинг сифати, ҳажми, муддати ва қиймати фақат ширкат раҳбарларигагина боғлиқ эди. Бу ишларнинг қанчалик яхши ёки ёмон бажарилганлигига фақат кўп хонадонли уйларнинг мулкдорлари жавоб бериши мумкин эди. Бошқа мамлакатларда ширкат бир уй билан чекланган бўлиб, уларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, хонадон мулкдорлари зарур жиҳозларга ва малакали ходимларга эга ихтисослашган ташкилотлар хизматларидан фойдаланишни афзал биладилар. Пудртачилар орасидаги рақобат буюртмачи - ширкатларга ўзи учун нархи ва сифатига кўра афзал таклифларни топиш имконини беради.


Кейинги йилларда Ўзбекистонда бир уйли ва кичик ширкатлар сони сезиларли равишда кўпайди. Улар учун йирик ХУМШ да амал қилувчи тамойил – ишларни ўз кучи билан бажариш кам самарали йўл ҳисобланади. Шу сабабли ташқи ташкилотлар томонидан бажариладиган хизматлар ва ишларга бўлган талаб ортиб бормоқда. 1991 йилгача қурилган уйларни капитал таъмирлаш ишларини молиялаш тартиби тўғрисидаги низом ширкатларга капитал таъмирлаш ишларини бажаришда қўшимча буюртмачи бўлиш ва танлов асосида пудратчиларни танлашда иштирок этиш имконини берди.
Иш ва хизматларнинг саводли буюртмачиси бўлиш учун махсус билим ва кўникмалар зарур, бунга «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан пудратчини конкурс бўйича танлаш» мавзусидаги семинарда6 қатнашиш орқали эришиш мумкин. Ушбу курс давомида ширкатлар хатти-ҳаракатлар изчиллиги ва танлов ҳужжатлари мазмуни, бўлажак пудратчиларнинг танлов таклифларини танлаш мезонлари ва таҳлили бўйича тегишли тавсиларни олишлари мумкин.
Ҳозирча Ўзбекистндаги кам сонли ХУМШ бозордаги ишлар ва хизматларнинг саводли буюртмачиси ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги айрим ширкатларнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун пудратчиларни конкурс йўли билан танлаш борасидаги тажрибаси бошқалар учун қизиқарли ва фойдали бўлиши мумкин.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling