«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


- ИЛОВА УЙ-ЖОЙ МУЛК ДОРЛАРИ ТОМОНИДАН ПУДРАТЧИЛАРНИ КОНКУРС АСОСИДА ТАНЛАШГА ДОИР МИСОЛЛАР


Download 0.73 Mb.
bet42/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

10- ИЛОВА
УЙ-ЖОЙ МУЛК ДОРЛАРИ ТОМОНИДАН ПУДРАТЧИЛАРНИ КОНКУРС АСОСИДА ТАНЛАШГА ДОИР МИСОЛЛАР


Уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан муқобил йўллардан фойдаланган ҳолда пудратчини танлаш жараёнининг амалга оширилиши 5


(Словакия)

Кошице (Словакия) шаҳри, Кветна кўчасидаги , 1973 йилда қурилган 9-сонли уй. Уйни 1995 йилда ташкил этилган Квартиралар мулкдорлари ширакати бошқаради. Уйни бошқарувга қабул қилиш жараёнида мулкдорлар уйнинг техник ҳолати баҳоланишини ташкил этишди ва шу асосда таъмирлаш ва камчиликларни тузатиш бўйича таклифлар тайрёланди. Ширкат бошқаруви умумий йиғилишда муҳокама қилиш учун таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга оид ишлар рўйхатини, шу жумладан, ишларни бажариш учун зарур бўладиган маблағларга оид эҳтиёжларни ҳавола этишди. Муҳокама натижасида мулкдорлар ишлар, таъмирлашлар рўйхатини ва устуворлигига кўра бажарилиши навбатини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилишди. Рўйхатдаги тўққизинчи рақам остида ёмон ҳолатда бўлган ойналар, кириш ва балкон эшиклари реконструкцияси ва уларни зичлаш кўзда тутилган эди (ойна ромлари олдида кўпинча сув сизиб ўтар ва ҳаво инфильтрацияси юқори эди).


Ойналар, кириш ва балкон эшикларини зичлаш нафақат ташқи кўриниши жиҳатидан, балки, асосан, функционал юкламасига кўра аҳамиятга эга. Ойна ва эшиклар доимий қаровни талаб этади: ёғоч элементлари қопламалари, ойна ва эшик фурнитураси, шу жумладан, ёпиш мосламаларини таъмирлаш лозим. Ҳозирги пайтданоқ ойналарнинг иссиқлик техник хусусиятлари ниҳоятда муҳим роль ўйнайди, улар квартирада иссиқ иқлимни сақлагани ҳолда иссиқлик сарфини камайтирар эди. Шу туфайли ширкат бошқаруви томонидан уй квартираларидаги ойналарни, шунингдек, балкон ва кириш эшикларининг ҳар икки томони ҳисобга олинди.


Ширкат бошқаруви аввал мутахассисга маслаҳат олиш ва ойналарни таъмирлаш бўйича дастлабки таклиф ишлаб чиқиш учун мурожат этди. Мутахассис хулосаси ойналарни таъмирлаш ва зичлаш имкониятлари мавжудлигини тасдиқлади. Бошқарув, шу тариқа ойналарни алмаштириш зарурати йўқлиги, таъмирлаш йўли билан ойналарнинг иссиқлик-техник имкониятларини яхшилаш мумкинлигини тасдиқлади. Шундай қилиб, мулкдорларнинг молиявий маблағларини тежаш имконияти пайдо бўлди.
Талаб қилинадиган таъмирлаш ишларининг бирламчи рўйхатини тузиш учун бошқарув аъзолари хонадонлардаги ойналар ва балкон эшикларни қандай ҳолатда эканлигини текшириб чиқди. Айрим квартираларда мулкодорлар пластик ойналар ўрнатган ёки ўз ҳисобидан таъмирлаш ишларини бажарган эди. Сўнгра қуйидаги таъмирлаш ишлари талаб этиладиган ойналар сони ва ҳажми аниқланди:

    • бўяш ва зичлаш;

    • фурнитурани бўяш, зичлаш ва таъмирлаш;

    • ромлар тавақларини бўяш зичлаш, таъмирлаш ва фурнитурани таъмирлаш.

Ушбу маълумотлар асосида ширкат июнь ойининг бошида ҳудудий газетада бир неча ҳафта мобайнида жума ва шанба кунлари қуйидаги эълонни чоп этди:


Кошице шаҳари, Кветна кўчаси, 9 уйдаги Квартиралар мулкдорлари ширкати

қуйидагилар бўйича очиқ танлов эълон қилади:
ўлчами 210х160 см бўлган 168 дона жуфт переплетли ёғоч ромли ойналарни,
ўлчами 80х210 см бўлган 92 дона балкон эшикларини капитал таъмирлаш ва зичлаш.

Таклифлар бериши мумкин бўлган шахслар объектларни иш кунлари 9.00 дан 17.00 гача кўздан кечириши мумкин, 456-78-90 рақамли телефон орқали олдиндан огоҳлантириш лозим.


Ишларни бажариш муддати шу йилнинг август – сентябрь ойлари.


Таклифларда ишларнинг тахминий нархи, таъмирлаш усуллари, мўлжалланаётган материаллар, ойна ва эшикларни зичлаш усуллари, фирма ҳақида тавсиялар ва асосий маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Манфаатдор шахслар бундай таклифларни елимланган конвертларда устига «Ойна ва эшиклар» деб кўрсатган ҳолда юқоридаги манзилга етказиб беришлари керак.
Фирма вакиллари Квентна кўчасидаги 9-уйнинг биринчи қаватидаги ширкат бошқаруви офисида 30 июнда соат 10-да ўтказиладиган конвертларни очиш маросимида иштирок этишлари мумкин.


Белгиланган муддатгача ширкат учта таклиф олди, тўртинчи иштирокчи ўз манфаатдорлигини белгиланган муддатдан кечикиб билдирди ва натижада ёзма таклифни бера олмади. Бироқ у йўллаган таклиф ва тавсиялар бошқарув аъзоларида қизиқиш уйғотди, чунки унда ишни бажариш усуллари ва материаллар ҳақида қизиқарли маълумотлар бор эди. Ушбу материаллар бир неча йилдан буён қўлланилиб, яхши натижа бераётган ҳамда халқаро сертификатга эга эди. Шу сабабли ширкат учта манфаатдор пудратчига хат билан мурожаат этиб, дастлабки смета ва пудрат шартномаси лойиҳаси шаклидаги таклифларни киритишни ҳамда иссиқлик-техник хусусиятларнинг яхшиланишини қисқача таърифлашни тавсия этди. Пудртчиларнинг дастлабки таклифлари бошқарувга 24 июль соат 8.30 гача келиб тушиши керак эди.


Бошқарув учта бўлажак пудратчидан таклиф олди ва уларнинг ҳаммаси уйни кўздан кечириб чиқишди. 24 июль соат 9.00 да танлов комиссияси йиғилиши бўлиб ўтиши ва унда «Ойна ва эшиклар» белгили конвертлар очилиши керак эди. Барча таклифлар белгиланган талабларга жавоб бергани туфайли, фирмаларнинг вакиллари (учта масъулияти чекланган жамият ва битта тадбиркор, ҳаммаси ён-атрофдаги ҳудудлардан) бирин-кетин ўз таклифларини тақдим этишди ва бу борада мавжуд тажрибасини сўзлаб беришди. Бошқарув олдиндан ҳафта охиригача ҳаммага баҳолаш натижаларини хабар қилиши ҳамда таклифи энг яхши деб топилган фирма билан пудрат шартномаси тузишини маълум қилди. Бунда танлов иштирокчиси шартномаси лойиҳаси асос деб олинади ва унга ширкат томонидан қўшимчалар киритилиши мумкин. Шунингдек, хатда икки тараф қисқа муддатда пудрат шартномасини тузиш ҳақида музокара олиб бориши маълум қилинади. Агарда шартнома ширкат томонидан белгиланган муддатда тузилмаса, Буюртмачи ғолиб билан музокарани тўхтатиб, навбатдаги пудратчи билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.
Таклифларни баҳолашда бошқарув балли тизимдан фойдаланган. Таклиф нархи юқорироқ бўлишига қарамай, 2-рақамли фирма танланди. Танлов комиссияси сифатли ва сертификатга эга материални танлади, шунингдек, навбатдаги таклифга нисбатан нархдаги фарқ унчалик катта эмаслигини эътиборга олмади.
Сўнгра бошқарув мулкдорларнинг умумий йиғилишига танлов натижаларини ҳавола этди. Дастур муҳимлиги туфайли унда 92 мулкдорнинг 78 таси иштирок этди, демак йиғилиш танлов натижалари бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эди. Таклифлар бўйича мунозара ўтказилиб, барча ижобий ва салбий жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда умумий йиғилиш бошқарув таклифини маъқуллади ва унга ширкат шартномасини тузишни топширди.
Мулкдорлар шунингдек, таъмирлаш объектларининг фойдаланиш мумкин бўлган қисмларида ишларни бажариш жадвалига риоя қилиш ҳақида қарор қабул қилишди. Ушбу жадвал бошқарув томонидан пудратчи билан бирга ишлаб чиқилади ва ҳар бир подъездга осиб қўйилади. Ойналар ва балконларда иш олиб боришга мулкдорларнинг иш сафарлари, таътиллари халал берар эди. Шунга қарамай, мулкдорлар белгиланган пайтда квартираларга кириш имкониятини яратиб бериши лозим эди. Иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир подъезда битта мулкдор тайинланган бўлиб у ишларни ташкиллаштиришга ёрдам берар эди. Бирон бир қийинчилик туғилган тақдирда, фирма шартнома муддатларига риоя қила олмас эди, чунки комбинациялашган технологик жараёнли, катта ҳажмдаги ишларни бажариш зарур эди (дурадгорлик, бўёқчилик, чилангарлик ишлари). Бундай мураккаб жараённи таъминлаш учун квартиралар мулкдорлари қатъий интизомга риоя қилишди.
Таъмирлаш ишлари натижалари дарҳол билинди, квартираларда тириқшлардан шамол кириши тўхтади, иссиқлик сарфи, истиш харажатлари камайди.
Оқибат натижада кўп квартирали уйларда янгилаш ва техник хизмат кўрсатиш жараёнининг асосий мақсади – уйларда максимал даражада яшаш хавфсизлигини таъминлаш ва сақлаш харажатларини қисқартириш имконини берувчи барча чоралар амалга оширилди.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling