1. Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари


Download 21.77 Kb.
bet1/7
Sana17.06.2023
Hajmi21.77 Kb.
#1522018
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
biznes buxgalteriya


1.Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари.
Бозор иқтисодиёти режали иқтисодиётдан ижтимоийиқтисодий муносабатлар тизимини ташкил этиш, уни юритиш ва назорат қилишнинг эркинлиги билан кескин фарқ қилади. Режали иқтисодиётдан фарқли равишда истеъмол бозорида фаолият юритувчи субъектлар давлат корхоналари эмас, балки хусусий секторга тааллуқли бизнес (тадбикорлик) субъектлар ҳисобланади. Бизнес бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг манбаи эканлиги иқтисодиёти ривожланган давлатлар тажрибасидан маълум. Бугунги иқтисодий ривожланиш жараёнларида бизнес ишлаб чиқариш, савдо, маслаҳат, банк, хизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларни қамраб олган. 2 1. Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари. Бизнес (инглизчада луғавий “иш”, “машғулот”, “корхона” маъноларини англатади)- фойда олиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат руйхатидан ўтиб, маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш каби қонуний фаолият билан шуғулланишдир. Ушбу фаолият билан шуғулланувчи шахслар бизнесмен (тадбиркор) ҳисобланади. Бизнес ва тадбиркорлик атамалари бирбирларига синоним сўзлар ҳисобланади. Ўзбекистон қонунчилик амалиётида тадбиркор атамаси қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан тадбиркорлик фаолияти тушунчасига - тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир” мазмунидаги таъриф берилган.
2. Бизнес субъектларининг манфаатдорлар
Бизнес юқорида қайд этилганидек шахслар томонидан манфаат (фойда) кўриш мақсадида ташкил этиладиган субъект ҳисобланади. Бизнес фаолияти натижасидан манфаат кўрувчилар уни ривожланиши учун ҳаракат қилади. Ушбу манфаат бизнеснинг барча иштирокчиларини мақсад умумийлигини таъминлашга ундайди. Манфаатдор тарафларни бизнес билан алоқаларига кўра ички ва ташқи манфаатдорларга бўлинади. 1) Бизнеснинг ички манфаатдорлари мулкдорлар, менеджерлар ва ходимлар, 2) ташқи манфаатдорлар давлат, мижозлар, жамият ва истеъмолчилар ҳисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахсга мустақил мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган молмулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади. 15 Одатда якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи қонунчиликда белгиланган миқдордаги ишчиларни ёллаб фаолият олиб боради. Якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектининг ёлланган ишчиси унинг бизнес шериги ҳисобланмайди. Амалдаги қонунчилик меъёрларига кўра жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида ҳам амалга ошириши мумкин. Оддий ширкат шартномаси асосида бизнес юритишда шериклар икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар.

Download 21.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling