1-Мавзу: Чорвачилик асослари фанига кириш. Режа


Download 1.11 Mb.
bet1/4
Sana19.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1681640
  1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu chorvachilik

1-Мавзу: Чорвачилик асослари фанига кириш.

Режа

1.Ўзбекистонда чорвачиликни ривожланиш тарихи.

2.Чорвачиликни ривожлантиришнинг ҳозирги аҳволи ва чорвачиликда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар.

3.Республикамиз Деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширалаётган чора тадбирлари.

4.Чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини илмий техника ва фан ютуқлари асосида амалга ошириш.


1. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон чорвадорлари олдида турган муҳим вазифа республикамиз халқларини ўзида ишлаб чиқарилиётган чорва маҳсулотлари билан таъминланишидадир. Ишлаб чиқарилаётган чорва маҳсулотларининг самарадорлиги иқтисодий кўрсаткичларда ифодаланади, яъни сут, гўшт, тухум ва бошқа турли маҳсулотларга сарф бўлган озуқа, уларнинг таннархи ва самарадорлик даражаси қандайлигидир.

Ҳурматли Президентимиз томонларидан соҳани ривожи учун қабул қилинган 2 та муҳим қарор ва ушбу қарорлар билан чорвачилик соҳасига берилган имтиёзлар эвазига, тежалган маблағлар наслчилик ишларини яхшилашга, янги технологияларни олиб киришга замин яратиб, чорва мол бош сонлари ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўпайишига олиб келди.

Жумладан, кейинги уч йил мобайнида қорамоллар бош сонининг кўпайиши барча вилоятларда ўртача 111 фоизга тўғри келди, ёки Республика бўйича уларнинг ўртача сони 2013 йилда 9 млн 93,7 минг бошдан 2014 йилда 10 млн 141,3 минг бошга етказилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Республика чорвачилиги асосан ахолининг шахсий ва дехқон хўжаликларида шаклланган ва улар хисобидан жадал кўпаймоқда.

Жумладан, қорамолларнинг 94 фоизи ва сигирларнинг 95 фоизи ахоли шахсий хўжаликлари улушига тўғри келади. Республикамизда наслчилик ишларини мустаҳкамлаш, чорвачилик фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларда наслли қорамоллар подасини кўпайтириш, наслчилик ядросини шакллантириш ва кенгайтириш, қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш мақсадида 2012-2013 йиллар мобайнида четдан 28,2 минг бошдан ортиқ наслли урғочи таналар Украина, Белоруссия, Польша, Австрия, Голландия, Германия ва бошқа чет мамлакатлардан импорт қилинди ва кўпгина наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари янгидан шаклланди.


Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling