1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари


Download 26.35 Kb.
bet1/6
Sana13.10.2023
Hajmi26.35 Kb.
#1701412
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу маъруза матни


1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари



  1. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси.

  2. Инсон ҳуқуқлари таснифланиши.

  3. Инсон ҳуқуқлари давлат сиёсати йўналиши сифатида.

  4. Инсон ҳуқуқлари халқаро ҳамкорлик йўналиши сифатида.

  5. Инсон ҳуқуқлари давлат сиёсатини баҳолаш мезони сифатида.

  6. Инсон ҳуқуқларси соҳасидаги таълимнинг муҳимлиги.



1. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси.
Инсон ҳуқуқларининг у ёки бу жиҳати(лари)ни ажратиб турувчи кўплаб таърифлари мавжуд. Таърифларнинг бундай кўплиги мазкур ноёб воқеликнинг мураккаблигини яққол намоён қилади.
Объектив нуқтаи-назардан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларибу миллий ҳуқуқий меъёрлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумтан олинган одат нормалари, принциплари ва меъёрларининг тизими бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг барча соҳаларида индивидлар ва ижтимоий уюшмаларнинг қонуний ҳуқуққа эгалигини тан олади, кафолатлайди, таъминлайди ва ҳимоя қилади.
Субъектив нуқтаи-назардан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари – бу миллий ва халқаро ҳуқуқ меъёрларида кўзда тутилган (рухсат берилган), аниқ бир шахсга (ижтимоий уюшмага) тегишли бўлган қонуний ҳаракатлар, муомалалар, хулқ-атвор имкониятидир. Ушбу имкониятдан фойдаланадими, ўзининг ҳуқуқини амалга оширадими – бу ҳар бир шахснинг хоҳишига боғлиқ.
Инсон ҳуқуқларибарча инсонларнинг миллати, ирқи, тили, дини, жинси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар тенлигига асосланган ҳуқуқ ва эркинликлар мажмуи. Инсон ҳуқуқлари яшаш, эркинлик ва шаҳсий даҳслсизлик, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги каби ҳуқуқларини ўз ичига қамраб олади.
Барча одамлар ҳар қандай турдаги камситишларни истисно қилган ҳолда, инсон ҳуқуқларидан бир хилда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу ҳуқуқлар ўзаро боғлиқ ва ажралмасдир.
Инсоннинг умумбашарий ҳуқуқлари кўпинча шартномалар, халқаро одат ҳуқуқи, ҳуқуқнинг умумий принциплари ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа манбаларида норма кўринишида мустаҳкамланган ва кафолатланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ давлатларга инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ривожлантириш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни юклайди.



Download 26.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling