1-amaliy mashgulot MS va S

Sana01.01.1970
Hajmi
#106807
Bog'liq
1-amaliy mashgulot MS va S


1-мавзу: СТАНДАРТЛАШТИРИШГА ОИД
МЕЪЁРИЙ – ХУКУКИЙ ХУЖЖАТЛАРНИ УРГАНИШ
Ишнинг мақсади: Талабаларни Республикамизнинг иқтисодиёт соҳаларида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш учун қабул қилинган ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар билан таништириш, стандартлаштиришга оид асосий тушунча ва атамаларни ўргатиш.
Зарурий тарқатма материаллар: Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида” ва “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонунлари (1- ва 2-иловалар).

1. Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонунини ўрганиш

Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонуни 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган. Қонунга 2000, 2003, 2006, 2009, 2013 йилларда тегишли ўзгартиришлар киритилган.


Қонун 4 бўлимга бўлинган 12 та моддадан иборат:
I бўлим. Умумий қоидалар (1-5-моддалар)
II бўлим. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар (5...7-моддалар)
III бўлим. Стандартлар устидан давлат назорати (8...10-моддалар)
IV бўлим. Давлат йўли билан стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти. Стандартларни қўллашни рағбатлантириш (10...12-моддалар)
Мазкур қонун билан стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари, стандартлаштириш тизими, стандартлаштириш ишларини ўтказиш тартиби, стандартлаштириш бўйича шартномалар ва битимлар, Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қўлланиладиган норматив ҳужжатлар тоифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар, давлат назорати органлари ва объектлари, стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик, Давлат йўли билан стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти, Стандартлар қўлланилишини рағбатлантириш масалалари белгилаб қўйилган.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини ўрганиш
Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 11 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган. Қонун 2009 йил 24 апрелдан кучга киритилган. Қонун 6-бобга булинган 28 та моддадан иборат:
1-боб. Умумий қоидалар (1...6-моддалар)
2-боб. Давлат органларининг ва бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари (7...14-моддалар)
3-боб. Техник регламентлар (15...23-моддалар)
4-боб. Якунловчи қоидалар (24...28-моддалар)
Мазкур қонун билан қонуннинг мақсади, асосий вазифалари, асосий принциплари, техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими, давлат органларининг ва бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари, техник регламентларнинг турлари, техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар, техник регламентларни қабул қилиш тартиби, низоларни ҳал этиш, техник регламентларнинг бажарилишини назорат қилиш, техник регламентларни бузганлик учун жавобгарлик, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш каби масалалар белгилаб қўйилган.

1-илова


Ўзбекистон Республикасининг қонуни
СТАНДАРТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2009 й., 15-сон, 172-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда)
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари:
маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг (бундан буён матнда «маҳсулот» деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан;
маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини таъминлашдан;
фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини оширишдан;
барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан;
ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан;
табиий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашдан;
истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ҳамда сифати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан;
мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёрлигини таъминлашдан;
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.02 Стандартлаштириш бўйича органлар]
2-модда. Стандартлаштириш тизими
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:
халқ хўжалиги тармоқларида — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги);
қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, шу жумладан тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
(2-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади.
(2-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 3 апрелдаги ЎРҚ-202-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 172-модда)
Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида стандартларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва нашр этади.
(2-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
3-модда. Стандартлаштириш ишларини ўтказиш
«Ўзстандарт» агентлиги ушбу Қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини белгилайди.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги стандартлаштириш ишларини бажаришни ўз ваколатлари доирасида бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидир.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 3 апрелдаги ЎРҚ-202-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 172-модда)
Стандартларни тасдиқлаган органлар стандартларга доир тармоқ ахборот жамғармаларини ҳосил қиладилар ва юритадилар ҳамда манфаатдор истеъмолчиларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар, Ўзбекистон Республикаси стандартлари, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига доир ахборотлар билан, шунингдек стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар, техник-иқтисодий ҳамда ижтимоий ахборот давлат классификаторлари, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларига оид ахборотлар билан таъминлайдилар.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр этишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар.
4-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида стандартлаштириш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
5-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Башарти халқаро шартнома ёки битимда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида таърифланганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling