11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар


Download 200.5 Kb.
bet1/11
Sana15.12.2022
Hajmi200.5 Kb.
#1007734
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11-маьруза


11- маьруза


Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар.


РЕЖА : - Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаслари биноларининг турлари ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.

  • Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаслари биноларининг ҳажмий-режавий ечимлари.

  • Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаслари биноларни лойиҳалашда санитария-гигена ва ёнғинга қарши талаблар, одамлар оқимини эвакуация қилиш.

Таянч сўзлар ва иборалар: Савдо муассасалари, умумий овқатланиш муассасалари, коммунал хизмат муассасаслари, дўконлар, бозорлар, савдо расталари, супермаркет, савдо зали, ошхона, ресторан, кафе, емакхона, бар, сартарошхона, гўзаллик салони, намойиш этиш ёки виставка зали, соғломлаштириш душ ва ванналари, массаж хона, гўзаллик салони, сартарошхона, фотария, чойхона, фитобар.


Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасаслари биноларининг турлари ва лойиҳалаш ишларини
амалга ошириш.

Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасалари жамият аьзоларига хизмат кўрсатишнинг асосий бўғинларини ташкил этади. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасасларини лойиҳалашда ушбу хизмат турлари учун лойиҳаланадиган ва қурилиши амалга ошириладиган бино ва иншоотларни иложи борича истеьмолчиларга яқин масофаларда жойлаштириш талаблари бир томон муаммоларини ташкил этса, йирик бир неча тур хизматлар кўрсатишни ўзида мужассамлаштирган биноларни лойиҳалаш ва қурилишини амалга ошириш иккинчи томон муаммоларини ташкил этади.


Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасаслари алоҳида-алоҳида гуруҳларга бўлиб ўрганилади, уларни бажариш функцияси ва хизмат кўрсатиш доирасидан келиб чиқиб маҳаллий ва шаҳар миқёсида хизмат кўрсатувчи турларга ажратилади.
Савдо муассасалари таркибига йирик кенг ассортиментдаги турли товарлар ва махсулотлар сотишга мўлжалланган дўконлар, махсус озиқ-овқат ёки ноозиқ-овқат махсулотлари сотувчи дўконлар, очиқ ва ёпиқ турдаги бозорлар, савдо расталари, турли ҳажмдаги супермаркетлар ва бошқалар киритилади.

Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling