2. Маруза. Ўлчам, унинг мохияти ва вазифаси
Download 22.05 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1 .Ўлчамлар тўғисида асосий тарифлар ва тушунчалар
- Ўлчаш жараёни
- Ўлчаш натижаси
2.Маруза. Ўлчам, унинг мохияти ва вазифаси Режа:
2.Физик миқдорлар ва уланинг бирликлари 3.Ўлчаш функциялари 4.Ўлчашларнинг сифат мезонлари 2.1 .Ўлчамлар тўғисида асосий тарифлар ва тушунчалар Физик миқдорнинг сонли қийматини одатда ўлчаш амали билангина топиш мумкин, яьни бунда ушбу катталик миқдори бирга тенг деб қабул қилинган шу турдаги физик миқдордан неча марта катта ёки кичик еканлиги аниқланади. Ўлчаш деб, шундай солиштириш, англаш, аниқлаш жараёнига айтиладики, унда ўлчанадиган катталик физик эксперимент ёрдамида, худди шу турдаги, бирлик сифатида қабул қилинган миқдори билан ўзаро солиштирилади. Бу таьрифдан шундай хулосага келиш мумкинки: биринчидан, ўлчаш бу ҳар хил физик миқдорлар тўғирисида информация хосил қилишдир; иккинчидан, бу физик экспериментдир; учинчидан – ўлчаш жараёнида ўлчанадиган физик миқдорнинг ўлчов бирлигининг ишлатилишидир. Демак, ўлчашдан мақсад, ўлчанадиган катталик билан унинг ўлчов бирлиги сифатида қабул қилинган миқдори орасидаги (тафовутни) нисбатини топишдир. Яьни, ўлчаш жараёнида ўлчашдан кўзда тутиладиган мақсад, яьни изланувчи физик миқдор (бу шундай асосий физик миқдорки уни аниқлаш бутун изланишни, текширишни вазифаси, мақсади ҳисобланади) ва ўлчаш обьекти иштирок этади. Ўлчаш обьекти (ўлчанадиган катталик) шундай ёрдамчи физик миқдорки, унинг ёрдамида асосий изланувчи физик миқдор аниқланади, ёки бу шундай қурилмаки, унинг ёрдамида ўлчанадиган физик миқдор солиштирилади. Шундай қилиб, учта тушунчани бир-биридан ажрата билиш керак; ўлчаш, ўлчаш жараёни ва ўлчаш усули. Ўлчаш – бу умуман ҳар хил физик миқдорлар тўғрисида информация қабул қилиш, ўзгартириш демакдир. Будан мақсад изланаётган катталикни сон қийматини қўллаш, ишлатиш учун қулай формада аниқлашдир. Ўлчаш жараёни – бу солиштириш экспериментини ўтказиш жараёнидир (солиштириш қандай усулда бўлмасин). Ўлчаш усули эса – бу физик экспериментнинг аниқ маьлум структура ёрдамида, ўлчаш воситалари ёрдамида ва эксперимент ўтказишнинг аниқ йўли, алгоритми ёрдамида бажарилиши, амалга оширилиши усулидир. Ўлчаш одатда ўлчашдан кўзланган мақсадни (изланаётган физик миқдорни) аниқлашдан бошланади, кейин эса шу катталикнинг характерини анализ қилиш асосида бевосита ўлчаш обьекти (ўлчанадиган физик миқдор) аниқланади. Ўлчаш жараёни ёрдамида эса шу ўлчаш обьекти тўғирисида информация ҳосил қилинади ва ниҳоят баьзи математик қайта ишлашйўли билан ўлчаш мақсади ҳақида ёки изланаётган катталик ҳақида информация (ўлчаш натижаси) олинади. Ўлчаш натижаси - ўлчанаётган физик миқдорнинг сон қийматини ўлчаш бирлигига кўпайтмаси тариқасида ифодаланади. Download 22.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling