2-мавзу: грунтларнинг физик хоссалари режа: Умумий маълумотлар


Download 27.19 Kb.
bet1/4
Sana15.12.2022
Hajmi27.19 Kb.
#1008268
  1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу Грунтларнинг физикавий хоссалари 1


2-мавзу: ГРУНТЛАРНИНГ ФИЗИК ХОССАЛАРИ
Режа:
1. Умумий маълумотлар
2. Грунтлар физикавий хоссаларининг асосий кўрсаткичлари
3. Грунтлар физикавий хоссаларининг ҳосилавий кўрсаткичлари
Адабиётлар: 7, 8, 9, 11.
3.1. Умумий маълумотлар
Грунтларнинг физикавий ҳолатини баҳолашда тажрибалар ёрдамида аниқланадиган асосий ва ҳисоблаб топиладиган ҳосилавий кўрсаткичлар ишлатилади. Қаттиқ заррачаларнинг зичлиги, грунтнинг табиий ҳолатдаги (бўзилмаган тузилишдаги) зичлиги ва намлиги асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Қуруқ ҳолатдаги грунтнинг (грунт скелетининг) зичлиги, грунтнинг ғоваклиги, ғоваклик коеффициенти, намланиш даражаси ва грунтнинг сувга тўла тўйинган ҳолатдаги зичлиги ҳосилавий кўраткичларга киради. Улар асосий кўрсаткичлар бўйича ҳисоблаб топилади.

3.2. Грунтлар физикавий хоссаларининг асосий кўрсаткичлари
Одатда грунтлар маълум массаларга эга бўлган қаттиқ заррачалар ва сувдан ҳамда массаси нолга тенг бўлган ҳаводан ташкил топади (2.1 – расм, а). Баъзи ҳолларда ҳаво ўрнини сув эгаллаши (сувга тўла тўйинган грунтларда) ёки аксинча, сув ўрнида ҳаво (батамом қуритилган грунтларда) бўлиши ҳам мумкин. Бирор-бир синаладиган намунадаги минерал қаттиқ заррачаларнинг массаси мс, ҳажми Vs, грунтдаги ғоваклар ҳажми В0, бу ғоваклардаги сувнинг массаси мw бўлсин. Ушбу таркибий қисмларнинг миқдорлари ва нисбатлари грунтнинг физикавий ҳолатини бевосита аниқлаб беради.
Грунт қаттиқ заррачаларининг зичлиги заррачалар массасини уларнинг ҳажмига бўлиб аниқланади:
с = mс/ Vс. (2.1)
Грунтнинг табиий ҳолатдаги зичлиги деб грунт намунаси массасининг унинг ҳажмига нисбати тушунилади:
 = ( ms + m)/( Vs + Vо) . (2.2)

2.1–расм. Грунтларнинг умумий тузилииши (а) ва таркибининг шартли
(б) схемалари: 1–қаттиқ заррачалар; 2–сув; 3–ҳаво.
Намунадаги сув массасининг қаттиқ заррачалар массасига нисбати грунтнинг намлиги дейилади:
 = m / ms . (2.3)
Грунт қаттиқ заррачаларининг зичлиги уларнинг минералогик таркибига боғлиқдир. Шу сабабли, заррачаларнинг зичлигини аниқлашда, минералларнинг суюқликда (масалан, сувда) эрувчанликхусусиятларини ҳам инобатга олиш лозим. Грунт заррачаларининг зичлиги одатда пикнометрик усул бўйича аниқланади. Қум, гравий, шағал сингари сочилувчан грунтлар заррачаларининг зичлигини тезкор усулда баҳолаш учун Ле-Шателе асбобидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Тажрибаларда заррачаларнинг ҳажми улар томонидан сиқиб чиқариладиган суюқлик ҳажми асосида ўрнатилади. Одатдаги грунтлар заррачаларининг зичлигини аниқлашда дистилланган сувдан, шўрланган ёки минераллари сувда ерийдиган грунтларни синашда эса керосин ёки бензиндан фойдаланиш тавсия этилади. Заррачалар ҳажмини аниқлашда грунтдаги қамралган ҳаво пуфакчаларини чиқазиб юбориш учун, пикнометрдаги грунт-сув аралашмаси қайнатилиши (15...20 дақиқа давомида) ёки вакуум остида ушлаб турилиши лозим.
Грунтнинг намлиги ва заррачаларининг зичлигини аниқлашда мустаҳкам боғланган (гигроскопик) сувни грунт таркибидан ҳайдаб чиқазиш учун уни 100... 105оС ҳарорат остида ўзгармас массага эга бўлгунча қуритиш тавсия этилади.

Download 27.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling