2-мавзу логистика концепцияси режа


Download 37.49 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi37.49 Kb.
#1551636
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу Logistik konsepsiya


2-МАВЗУ ЛОГИСТИКА КОНЦЕПЦИЯСИ
Режа:



  1. Логистик тизим концепциясининг назарий асослари.

  2. Логистика концепцияси эволюцияси.

  3. Логистика илмий йўналиш сифатида.

  4. Логистикани ривожланиш босқичлари.

  5. Логистикани бошқаришнинг услубий жиҳатлари.



1. Логистик тизим концепциясининг назарий асослари. Логистика концепцияси эволюцияси.
«Логистика» сўзи илгарилари ҳарбий соҳа билан боғлиқ ҳолда тушунилган. Логистика тушунчаси ўзининг тарихига эга. Қадимий Грецияда логистика «ҳисоблаш санъати» ёки «ҳисоблаш ва фикр юритиш санъати» деб аталган. Рим империясида эса озиқ-овқатларни тақсимлаш қоидаси деб тушунилган. Тарихда «Логистика» иборасининг икки хил таърифланиши мавжуд. Биринчиси логистикани ҳарбий соҳада қўлланиши билан боғлиқдир.
Ҳарбий логистикани ривожланишига асос солган ҳарбий назариячи барон А.А. Жомини (1779-1869 йиллар) ҳисобланади. У логистикани ривожлантириш, бошқариш, таъминот, транспорт таъминоти ва қўшинларни жойлаштириш ва бошқа кўпгина масалалар билан боғлиқ бўлган армияни бошқариш санъати деб таърифлаган.
«Логистика»нинг иккинчи хил таърифи математик логика билан боғлиқ бўлиб, таниқли математик Г.Лейбницнинг (1646-1716 йиллар) ишларида кенг фойдаланилган.
1905 йилда майор Чонси Б.Бейкер “Урушиш санъати армиянинг харакати ва таъминоти билан боғлиқ бўлим логистика деб аталади” деган эди.
Иккинчи жаҳон уруши даврида логистик моделлар ва тизимли таҳлил усуллари материалларни керакли жойга талабга қараб етказишда фойдаланилган.
Дж.Колиннинг фикрига кўра: “Логистика тақсимот, ишлаб чиқариш ва тақсимланишни ўзаро бир маромда амалга оширилишини мувофиқлаштиради; ўзаро келиштирувчи бу логистик тизим илғор фирмалар-ишлаб чиқарувчилар томонидан кенг қўлланилмоқда”.
Кундалик ҳаётда йирик корхоналарнинг бошқарувчилари “биргаликдаги умумий харажатлар” концепциясидан кенг фойдалана бошладилар. Бу концепция шунга асосланганки ишлаб чиқариш, моддий оқимлар ҳаракати, сотиш ва бошқа жараёнлар ҳар бири алоҳида-алоҳида эмас, балки бир бутунликда қаралади. Шунинг учун, масаланинг моҳияти ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ва истеъмол қилувчиларнинг талабларини энг кам «биргаликдаги умумий харажатлар» билан қондириш билан боғлиқдир ва логистиканинг бош масаласидир.
Ҳозирги даврда логистика-кенг тарқалган, кўпчилик томонидан тан олинган бизнес фаолиятидир. Шу муносабат билан «Volvo” компаниясининг бўлим бошлиғи Рун Свенсон: «Логистика маблағларни оқилона ишлатиш қуролидан стратегик қуролга айланди. Компаниянинг умумий стратегиясида логистикани қўллаш-бу ҳалқаро кўламда рақобатбардошликни оширишнинг шартидир», деган эди.
“Логистика” ва “Мантиқ” илмий фанлари минг йиллик тарихга эга умумий илдизга бориб тақалади. Логистика мантиқнинг фикрлаш хусусиятлари ва услублари, шунингдек, расмийлаштирилган тизимларни тузишга ёндошувни қулайлаштириш тўғрисидаги фанлар каби қонуний ривожланиши ҳисобланади. Қадимий Греция логистика тушунчасининг пайдо бўлиш манбаи саналади. Қадимги греклар учун логистика ҳисоб-китобларни бажариш санъатини ифодалаган. Хўжалик, савдо ва молиявий фаолият устидан назорат ишларини амалга оширган олий давлат амалдорларини логистлар, деб аташган. Архимеднинг гувоҳлик беришича, эрамиздан аввалги IV-асрда Грецияда 10 нафар логист бўлган .
Қадимги грекларда “логистика” атамаси римликлардан олинган. Бироқ улар унга бироз бошқача маъно - маҳсулотларни тақсимлаш ёки озиқ-овқат тақсимоти маъносини берган. Рим империясининг шаҳар ва қишлоқларида ушбу вазифани бажариш билан боғлиқ одамлар шунга мувофиқ логистиклар (логистлар), деб аталган.
“Логистика” атамаси Европанинг барча асосий тилларида мавжуд. Узоқ вақт ундан иккита муҳим аҳамиятда фойдаланилган:
1. Математик логистика.
2. Ҳарбий ёки фуқаролик соҳасида транспорт-омбор ишлари техника ва технологияси.
Немис файласуф-идеалисти, математиги, физиги ва тилшуноси Готфрид Вильгелим Лейбниц (1646-1716 йй.) “логистика” атамасини изоҳлашнинг биринчи вариантини оммалаштирувчиси ҳисобланади. У логистикани математика мантиқи деб атади. Кейинроқ ушбу атама 1904 йилда Женевада файласуфлар конференциясида мустаҳкамланди.
Ҳар иккала маънода ҳам мазкур атамадан немис ва француз тилларида фойдаланилади. Бунда француз лўғатларида (“Larousse” лўғати) иккинчи маъно “неологизм” белгисига эга. Иккинчи маъноси эса асосан испан, италян ва инглиз тилларида қабул қилинган.
“Логистика” атамасининг шартли синонимлари сифатида (ушбу сўзнинг иккинчи маъносида) “материалларни бошқариш”, “умумий тақсимлаш”, “рохрематика”, “жисмоний тақсимлаш” каби атамалардан фойдаланилади.
Логистика тушунчаси таърифининг турлилиги биринчидан, уни мутахассисларнинг фаолияти туридан қатъи назар қабул қилиш хилма-хиллиги билан изоҳланади. Масалан, маркетолог, молиячи, менежернинг логистика муаммосига ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш бўйича фикри жиддий тафовутларга эга бўлади.
Иккинчидан, оқим жараёнларини ўрганиш бўйича ҳар бир логистик йўналиш фанда қабул қилинганидек, кенг ва қисқа изоҳга эга.
Учинчидан, логистик концепцияни тушуниш ва ривожлантириш хўжалик фаолиятини ташкил этишда фикрлашнинг янги образини шакллантирган ҳолда назарий-амалий тадқиқотларнинг афзалликларини ижтимоий-иқтисодий тизимларни диалектик ривожлантиришнинг объектив шароитларига боғлиқ ҳолда тўғирлаши муқаррар.

Download 37.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling