3-мавзу. ҚАдимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа


Download 0.53 Mb.
bet1/5
Sana22.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1645989
TuriУтопия
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-МАВЗУ


3-МАВЗУ. ҚАДИМИЙ ДИНЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Режа
  • Араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар.
  • Исломдаги иқтисодий ғоялар.
  • Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар.
  • Ўрта аср утопиялари.

1.Араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар
Шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар III-VIII асрларда шакллана бошлади. Давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. Хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солиғини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. Шу сабабли Шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. Иқлим ва турар-жой шароити туфайли, бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғориш асосидагина олиб борилиши мумкин эди. Баъзи олимларнинг фикрича, Шарқда ерга хусусий мулкчиликнинг йўқлиги ва бунинг асосий сабаби сунъий суғориш эканлигини айтади. Ер бор бўлгани билан суғоришсиз ҳосил олиш мумкин эмас эди. Суғориш иншоотлари қуриш, таъмирлаш жамоа ихтиёрида бўлган, қишлоқ жамоаси сақланган.
Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Халдун Абдурраҳмон Абу Зайд (1332-1406)нинг ҳиссаси бениҳоя катта. 1382 йили Қоҳирага келиб мударрислик қилган, кейинроқ қози бўлган. Асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби»-1370й.
Асарнинг «Китоби аввал» қисмида «инсон жамоасининг фарқли томонларини: шохлик ҳоқимияти, одамларнинг даромадлари»ни ўрганиш асосий вазифа қилиб қўйилган. Олим: «Инсонга хос бўлган жиҳатларга яшаш учун маблағ, нарса топишга интилиш, бу учун меҳнат қилиш зарурияти ҳам киради», деб ёзади. «Давлатнинг кучи ва қудрати, аҳолининг сони, бойлик ва фаровонликка боғлиқдир», деб ёзади олим. Солиқлар зарурлиги уқтирилади, солиқлар яна аҳолининг ўзига қайтиб келади. «Аҳолининг бойлик манбаини бозор ва савдо муносабатлари ташкил этади», деганда олим худди бугунги иқтисодий ғояни қўллаб-қувватлайди. Меркантилистик ғоя классик мактаб фикрлари билан тўлдирилади. «Савдогар молига нарх қўйишда барча сарф-ҳаражатларни ҳисоблаб нарх ёзади». Олимнинг бехосият, мевасиз дарахтлар экишдан четланиш хақидаги фикри ҳам қимматлидир.
Солиқларни фақат давлат, айрим хукмдорлар фойдасига йиғиш жамият таназзулига олиб келиши айтилади.
Ибн Халдун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор берди, жамият моддий қийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди. У «Одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. Ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита «меҳнат унумдорлигининг ўсиши» билан боғлиқ дейди. «Оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат бўлмаса, буюм ҳам бўлмас эди, деган муҳим хулоса чиқарилади. Олим фикрларида «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «зарурий ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. У «товарнинг истеъмол қиймати» ва «қиймат» тушунчаларини таърифлади.
Қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик билан бирга савдони ҳаёт учун табиий зарурат деб билган ва физиократлардан илгарилаб кетган.
Товар қийматига хомашё қиймати, меҳнат воситалари, оралиқ товар ишлаб чиқарувчилар меҳнатининг қиймати киради. У айтадики, айрим ҳунарлар бошқа хунарларни ўз ичига олади: масалан, дурадгор ёғочдан ишланган буюмларни, тўқувчи йигирилган ипни ишлатади ва ҳоказо, яъни ишлаб чиқаришнинг ижтимоийлиги исботлаб берилади. Товар-пул муносабатлари таҳлил этилган, нархлар бозорга олиб чиқилган товарлар массаси (талаб-таклиф)га боғлиқлиги айтилган. Нонга баҳоларни мўътадил ушлаб туриш, фарованлик манбаи эканлиги кўрсатилади. Солиқ тизимини тартибга солиш кераклиги қайд этилади; унингча солиқ пасайиши ижтимоий ҳаётни юксалтиради.
Бундан деярли 600 йил аввал бозор тушунчасига изох берилади. Ибн Халдун фикрича: «Бозор - бу ҳунармандчиликни мукаммаллаштириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг гаровидир».


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling