Амунавий саволлар ва жавоблар


Download 210.58 Kb.
bet1/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)


Аттестация (суҳбат) ўтказиш учун намунавий
саволлар ва жавоблар
1-Савол.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари: Давлат суверенитети; Халқ ҳокимиятчилиги; Конституция ва қонуннинг устунлиги; Ташқи сиёсатдан иборат.
2-Савол.Ўзбекистон Реcпубликасида давлат бошқарув тизимида олий ҳокимият органлари, уларнинг ваколатлари тўғрисида тўхталиб ўтинг?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш ва бошқалар;
3- Савол.Ўзбекистонда икки палатали парламент тизими жорий этилишининг сиёсий ва ҳуқуқий аҳамияти?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Икки палатали парламент мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштиришга хизмат қилмоқда. Тарихдан маълумки, мустақилликка эришган ҳар қандай давлат ўзининг парламентини шакллантиришга, шу орқали фуқароларнинг устувор ҳуқуқларини таъминлашга, халқнинг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратган. Бу демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим асосларидан бири ҳисобланади

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling