Асар номи ва унинг мазмуни. Асарнинг шоири ва комазитори ҳаёти ижоди


Download 359.79 Kb.
bet1/6
Sana10.02.2023
Hajmi359.79 Kb.
#1186226
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Чаманда гул аннотация


«Чаманда гул»
Режа:

  1. Асар номи ва унинг мазмуни.



  1. Асарнинг шоири ва комазитори ҳаёти ижоди.



  1. Асарнинг суръати ва унга мисоллар.



  1. Асар ўлчови ва ундаги ўзгаришлар.



  1. Асарнинг динамик белгилари.



  1. Асарниг тоналлиги ва унга мисол.



  1. Асардаги овозларнинг умумий диапазони.



  1. Асарнинг мусиқий таҳлили.



  1. Хулоса.

1.Асарнинг номи ва унинг мазмуни:

Чаманда гул очилибдия
Чакканга тақ чакканга

Қошинги қора қилган (эй)


Боғдаги ўсмамикан (эй)

Чаманда гул очилибдия


Чакканга тақ чакканга

Қошинг асли қорадур (эй)


Ўсма қўйганинг ёлғон (эй)

Чаманда гул очилибдия


Чакканга тақ чакканга

Сенинг учун мен куйган (эй)


Сенинг куйганинг ёлғон (эй)

Чаманда гул очилибдия


Чакканга тақ чакканга
Асарнинг номи «Чаманда гул» бўлиб, у ўзбек миллий мусиқа меросининг қўшиқ жанирига тегишли ҳисобланади. Биз биламизким, ўзбек мусиқа мероси кўп қирралидир. Жумладан миллий қўшиқчилик санъати ҳам қатор жанрларга бўлинади. Масалан: лирик, потриатик, етник, маросим қўшиқлари, достонлар, меҳнат қўшиқлари, қаҳрамонликни куйловчи қўшиқлар, лапар, ялла, айтишув ва бошқалар. Ўзбек қўшиқлари бой ва ранг-барранг бўлган халқ ижодига асосланган. Халқ қўшиқлари халқнинг яшаши, кечинмалари, орзу умидлари, тўй томошалари, уннинг азоб уқубатларию хурсандчилигини тараннум етади. «Чаманда гул» қўшии ҳам гўзалликни ва севги –муҳаббатни тараннум етувчи айтишув тарзида яратилган лирик қўшиқ ҳисобланади.
Халқ мусикаси ва ижодиёти ва уни ҳозирги кунгача етиб келиши ҳақида тухталиб ўтайлик. Ўрта асрларда ва йигирманчи асрнинг бошларигача Ўрта Осиё мусиқа маданиятида нота ёзуви деярли йўқ еди. Шу сабабли ўзбек халқ қўшиқлари географик кенг тарқалмасдан ўлканинг ўз доираси ичида қолиб келган.
Ўзбек халқ қўшиқларини нотага ёзиб олиш иши Ўрта Осиё Россияга қўшилгандан кейингина бошланган. Ўзбек халқ қўшиқларини ёзиб олиб тўпловчилар орасида Туркистонга рус армияси билан биргаликда келган ҳарбий оркестр мусиқачилари ва дирижорлари ҳам бор еди. Бироқ ўзбек халқ ижодиётини, мусиқа бойлигини системали ва чуқур равишда ўрганиш устида у вақтларда сўз ҳам бўлиши мумкин емас еди. Халқ томонидан яратилган мусиқа бойлигини тўплаш ва ўрганиш йўлида иш олиб борган мусиқашунослар орасида М.В.Успенскийнинг ўрни катта: шаклан миллий ва мазмунан сосиалистик бўлган ўзбек мусиқа маданияти олдида турган катта муносабатлар, кўп асрлардан бери халқ томонидан яратилиб келинган нодир мусиқа меросини ўзлаштириш, тараққий еттириш ва ижодий усулда қайтадан ишлаш масалалари алоҳида аҳамиятга егадир. Маълумки халқ куйлари ва қўшиқлари умуман мусиқаси ўзбек мусиқа санъатига асос бўлиб хизмат қилади.
Халқ қўшиқларини нотага олиб чиқарилган ҳар бир янги асар жуда катта аҳамиятга ега бўлган. Академик Юнус Ражабий раҳбарлигида тузилган 12 томли “Ўзбек халқ мусиқаси” тўплами ҳам худи шундай катта тарихий аҳамитга ега: Республикамиз мустақиликка еришгандан кейин бу ишларга яна ҳам жиддийроқ ёндошилди ва кенг имконниятлар дарвозаси очилди. Мустақиллик даврида ёш мусиқашунослар устозлар ишини давом еттириб, юзлаб ўзбек халқ қўшиқларини нотага олишди ва қатор-қатор тўпламлар тузишиб чоп еттиришдиким, бу асарлар ҳозирги кунда ёшларимини ўзбек халқ мусиқаси мероси билан яқиндан таништиришда катта омил бўлиб хизматт қилмоқда.
Биз биламизким, тарихда ўзбек миллий қўшиқлари кўпчилик бўлиб куйлансада, бир овозда, унисонда куйланган. Яна бир тарихий фактни таъкидлаб ўтиш лозим, Суғд подшоҳлиги даврида кўп овозли профессионал хорлар мавжуд бўлган. Бу хорлар Араб истелосидан сўнг ўз-ўзидан йўқолиб кетган. ХХ асрнинг 50 – йиллардан бошлаб Матавакил Бурхонов, Мардон Насимов, Ботир Умиджонов каби бастакорлар Ўрта Осиё халқ қўшиқларини, жумладан ўзбек халқ қўшиқларини турли хорлар учун мослаштириш йўлида улкан хазина яратишди. Бунга юзлаб мисолларни келтиришимиз мумкин. «Чаманда гул» асаари ҳам бунинг ёрқин мисоли бўла олади.
Асарнинг мазмуни ҳақида тухталиб ўтайлик:
Умуман юқорида таъкидлаганимиздек қўшиқ қизлар билан ўғил болалар ўртасиидаги айтишув тарзида лирик жанрда ёзилган бўлиб, Ўзбекистонимиз табиятининг гўзаллигини, қизларимизнинг кўрки-чиройини ёрқин мисраларда ва шух куйда тасвирлаган.
Чаманда гул очилибтия,
Чакканга тақ чакканга.
Мисраларида Ватанимиз чаманзорлиги, табиатининг гўзаллиги ва бу гўзалликка қизларимиз чиройининг уйқашлигини таърифланган.
Қошингни қаро қилганей
Боғдаги ўсмамиканей
Қошинг асли қародурей
Ўсма қўйганинг ёлғоней
Мисрларида ўзбек қизларининг гўзаллиги, қошларининг қоралиги, улардаги бу гўзаллик табиий еканлиги ёрқин тарифланган бўлса,

Сенинг учун мен куйганей
Сенинг куйгаанинг ёлғоней
Мисраларида ўғил болаларнинг манашу гўзалликка шайдолиги, уларнинг куйиб ёниши ва умумий қилиб айтганда севги истироблари таърифланган.
Асарнинг сўз матни мазмуни ўз-ўзидан ешитувчида яхши кайфият, рақсга мойиллик руҳиятини пайдо қилади.


Download 359.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling