Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент 2017 3 УЎК 633.88+634.9
2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Э.Т. Ахмедов, Э.Т. Бердиев ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 5411100 – Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси йўналишлари бўйича таҳсил олувчи бакалаврлар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган. Тошкент 2017 3 УЎК 633.88+634.9 Э.Т. Ахмедов, Э.Т. Бердиев. Доривор ўсимликлари етиштириш технологияси (ўқув қўлланма). - Тошкент, ЎзР ФА Минитипографияси, 2017. - 252 бет. Ўқув қўлланмада Ўзбекистон флорасида учрайдиган маҳаллий хамда интродукция қилинган доривор дарахт-бута ва ўт ўсимликларнинг шифобахшлик хусусиятлари ва уларнинг инсон саломатлигини сақлашдаги аҳамияти хақида маълумотлар келтирилган. Ўқув қўлланмани тайёрлашда илмий лойиҳалар доирасида ўтказилган илмий тадқиқот натижалари, доривор ўсимликларни маданийлаштириш бўйича олиб борилган илмий- амалий ишларнинг натижалари, ишлаб чиқариш тажрибалари ва доривор ўсимликлардан фойдаланиш бўйича бошқа илмий-тарихий манбалар хамда интернет маълумотларидан фойдаланилган. Муаллифлар, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Э.Т. Бердиев ва биология фанлари номзоди Э.Т. Ахмедовлар раҳбарлик қилган ва иштирок этган қуйидаги VΙΙ.1.10 “Разработать способы размножения и агротехнику создания промышленных насаждений барбариса, шиповника и облепихи в горах Средней Азии” мавзусидаги Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти қошида ўтказилган илмий-амалий лойиҳа, ҚХА-7-069V “Нон жийданинг серҳосил ва йирик мевали шаклларини танлаш ва вегетатив кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш”мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа, ҚХА-7-069V “Ўзбекистонда наъматак, зирк ва чаканданинг биохилмахиллиги, истиқболли шаклларини танлаш, селекцион баҳолаш ва кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа, ҚХИ-5-029-2015“Чаканданинг истиқболли шакллари кўчатларини етиштириш ва она плантациясини барпо этиш” ва ҚХИ-5-050-2015 “Шарқ жийдасининг истиқболли шакллари асосида она плантациясини барпо этиш” мавзусидаги Тошкент давлат аграр университети қошида ўтказилган инновацион лойиҳалар доирасида ўтказилган илмий-тадқиқот натижаларидан кенг фойдаланилган. Шунингдек, ҚХА-8-045-2015“Ўзбекистон фармацевтика саноатини янги истиқбол- ли тур Кизил эхинацея (Ehinaceae purpurea) ўсимлиги билан таъминлашнинг илмий-амалий усулларини ишлаб чиқиш” ва ҚХИ-5-040-2016 “Чилонжийданинг истиқболли навлари ва шакллари кўчатларини етиштириш ҳамда она плантациясини барпо этиш” илмий-ама- лий ва инновацион лойиҳалар доирасида ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари келтирилган. Ўқув қўлланмада асосий доривор дарахт-бута ва ўт ўсимликларни биоэкологик хусусиятлари, уларни кўпайтириш, парваришлаш ҳамда доривор хом-ашёсини тайёрлаш усулларига доир маълумотлар қисқача баён этилган. Ўқув қўлланма ўрмон хўжалиги, боғдорчилик ва доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланувчи мутахассислар, фермерлар, талабалар, магистрлар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling