Эфферент иннервацияга таъсир этувчи дори воситалари холинергик синапсларга таъсир этувчи воситалар


Download 318.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana24.12.2022
Hajmi318.49 Kb.
#1060265
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. М-холинимиметиклар. М-холиноблокаторлар-конвертирован



ЭФФЕРЕНТ ИННЕРВАЦИЯГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ 
Холинергик синапсларга таъсир этувчи воситалар 
Холинергик синапсларни қўзғатувчи воситалар 
Холинергик синапсларни қўзғатувчи воситалар икки гуруҳ ҳолида кўриб чиқилади: 
1) 
холиномиметиклар (холинорецепторларни бевосита қўзғатувчи воситалар); 
2) 
антихолинэстераз воситалар (ушбу гуруҳга кирувчи дори воситалари синапсларда 
ацетилхолинни гидролизловчи ацетилхолинэстераза ферментини ингибирлайди, пировардида 
медиаторнинг холинорецепторларга таъсири кучаяди). 
Холиномиметиклар мускаринга сезгир ва никотинга сезгир (мос равишда м- ва н-
холинорецепторлар) уч гуруҳга бўлинадилар: м-холиномиметиклар, н-холиномиметиклар ва м, н-
холиномиметиклар. 
М-холиномиметиклар парасимпатик нервларни фаоллаштирувчи самараларни тақлид қилади, 
н-холиномиметиклар симпатоадренал тизимни фаоллаштиради ҳамда нафас ва вазомотор 
(томирларни бошқарувчи) марказларни рефлектор қўзғатади, м-, н-холиномиметиклар эса 
терапевтик дозаларда м-холиномиметиклар каби таъсир кўрсатади (уларнинг н-холиномиметик 
таъсири м-холинорецепторлар блокадаси фонида дозани оширганда намоён бўлади). 
Антихолинэстераз воситалар вегетатив ва ҳаракат иннервациясини фаоллаштиради. Терапевтик 
дозаларда ушбу гуруҳдаги препаратларнинг вегетатив иннервацияни қўзғатиш билан боғлиқ 
самараси м-холиномиметикларнинг самараси билан ўхшаш бўлади. 
М-холиномиметиклар глаукомада, ичаклар атонияси ҳамда сийдик пуфаги атонияларида 
ишлатилади, м-, н-холиномиметиклар — баъзан глаукомада, н-холиномиметиклар эса — айрим 
ҳолларда нафас марказини рефлектор қўзғатиш учун, шунингдек чекишни ташлашда ёрдам 
берувчи восита сифатида қўлланилади. 
Антихолинэстераз дорилар қўллаш учун м-холиномиметиклар билан бир хил кўрсатмаларга 
эга, шунингдек миастения, парез ва фалажликни даволашда ҳам ишлатилади. Бундан ташқари, 
улар деполяризацияга қарши кураресимон воситаларнинг антагонисти ва м-холиноблокаторлар 
билан заҳарланганда ишлатилади.
Холинергик синапсларга таъсир этувчи дориларнинг классификацияси 
А. М- ва Н- ХОЛИНОРЕЦЕПТОРЛАРГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР 

Download 318.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling