Fakulteti,,Geokimyo va minerologiya


Download 325.74 Kb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi325.74 Kb.
#1368643
  1   2   3
Bog'liq
analitik labaratorya


Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy Universiteti ,,Geologiya va
Geoinformatsion tizimlar” fakulteti
,,Geokimyo va minerologiya” kafedrasi Umumiy Geokimyo fanidan

MUSTAQIL ISH




MAVZU: Geokimyoda analatik labratoriya usullari

Bajardi:Adizov Shahzod
Qabul qildi:Ziyayeva Farog`at


Режа:


Фаннинг мақсади ва вазифалари
Геокимёнинг тармоқлари
Геокимёнинг фанлар тизимидаги ўрни
Фаннинг шаклланиш тарихи
Геокимёвий тадқиқот усуллари
Ушбу курснинг мақсади нодир ва тарқоқ элементларнинг магматик, пегматит, гидротермал ва метаморфген жараёнлардаги миқдори, тўпланиши ва силжиши хақида сўз юритилади.
Курснинг вазифаси қайси жараёнларда ўрта ва йирик кон хосил қилиш сабабларини ўргатади. Ушбу элементларнинг саноатда кенг равишда ишлатилиши, уларни қандай ҳолатда юзага келиши ва уларнинг минерал бирикмаларини ишлатилишини тақозо этади.
Шунинг учун ҳам ушбу элементларни қазиб олишда саноат ахамиятига эга эканлигини, уларни осон йўллар билан ажратиб олиш имкониятини яратмоқ лозим. Бугунги кунда уларнинг конларидан қазиб олишда имконият борича енгил, комплекс холда қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Геокимё – фан сифатида ХХ асрда юзага келди. У Ернинг кимёсини ўрганади. Геокимёнинг юзага келишида, ривожланишида ва такомиллашишида минералогия, петрография ва кимёларнинг ҳиссалари ўлкан, чунки улар ўзларининг тарихий ривожланишида геокимё учун кўп миқдордан даллиллар тўплади.
Минерал ва тоғ жинсларининг таркиби кимёвий элементлардан ташкил топганлиги сабабли геокимё учун дастлабки маълумотлар бўлиб хизмат қилди. Ушбу даллилларнинг тўпланишида катта хисса қўшганларга – Демокрит (370-460 эрамиздан олдин), Аристотель (322-384 эрамизгача), Абу Али Ибн Сино (985-1057), Ал Беруний (975-1048), Агрикола-Баура (1494-1555), Роберт Бойль (1627-1691), Леклерка де Бюффон (1707-1787), Э.Митчерлих (1794-1863), Х.Ф.Шенбейн (1799-1868) ва бошқа кўплаб олимлар киради.
Геокимё атамасини биринчи бўлиб 1838 йили Швейцария кимёчиси Х.Ф.Шенбейн ишлатди.
Геокимёнинг мустақил фан даражасига кўтарилишидаги асосий омилларга қўйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Рус кимёчи Д.И.Менделеев томонидан элементларнинг даврий қонунининг яратилиши;

  2. ХХ асрнинг бошларига келиб дунёда 70-80 кимё элементларнинг топилиши;

  3. Лаборатория шароитида сунъий минералларнинг олиниши ва уларнинг табиатдаги ҳосил бўлиш холатини юзага келтириш, ҳамда жахон физиклари томонидан минерал ва жинслардаги кимёвий элементларнинг миқдорини аниқлайдиган асбоб-ускуналарнинг яратилиши ва нихоят дунё минераллари томонидан назарий минералогиянинг юзага келиши ва бошқалар.

Геокимёнинг ривожланишида ва юзага келишида инглиз кимёчиси Роберт Бойль (1627-1691) океанлар (гидросфера) ва атмосфера кимёсига доир масалаларни кўтарди. У биринчи бўлиб океан сувлар таркибидаги элементларнинг миқдорини аниқлади. Дж.Пристли (1733-1804) ва В.Лавуазье (1743-1754) атмосфера таркибидаги кимё элементларнинг миқдорини берди. Г.Дэви (1778-1829) вулқондан чиқаётган газ ва парларнинг таркибини аниқлади. 1815 йили инглиз минералоги В.Филлипс (1773-1828) Ер пўстида тарқалган айрим элементларнинг миқдорини мақолаларида чоп этди. Швед кимёчиси И.Я.Берцелиус (1779-1849) селен, церий, торий ва кремний элементларини кашф этди.
Америка олими Ф.Кларк (1839-1931) тоғ жинсларининг таркиби қисмини ўрганди ва 1924 йили Г.Вашингтон билан биргаликда 6000 дан ортиқ тоғ жинсларини тахлил қилиб Ер пўсти жинсларининг таркибидаги петроген элементларининг ўртача миқдорини аниқлади. Ф.У.Кларкнинг геокимёга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, жахон геокимёчилари, кимёвий элементларнинг минерал ва жинслардаги миқдорини “кларк” сони деб атади. Р.Бойль (1627-1691) шу даврда мавжуд кимёвий элементларни тартибга солиш учун геокимёвий таснифи эълон қилди. Етарли даражада камчиликларни бўлишига қарамасдан, дастлабки илғор тасниф ҳисобланган. Маълумки ХVII аср ўрталарида фақат 13 элемент маълум эди. Булар-Au,Ag,Cu,Sn,Fe,Hg,S,Sb,Zn,As,Pb,Bi. 1815 йили инглиз кимёчиси У.Праут (1785-1850) ва немис кимёчиси И.Дёберейнер (1780-1849) литий, натрий, калий, кальций, стронций, барий, хлор, йод,селен, теллур, марганец, хром ва бошқа элементларнинг кимёвий хусусиятларини ўрганиб, уларни маълум тартиб билан жойлаштирди.
Х1Х асрнинг охирларига келиб, табиатда 100 га яқин кимёвий элементларнинг мавжудлиги исботланди. ХIХ асрда кимё фанининг ривожланиши ва жуда кўп тажриба маълумотлари тўпланганлиги сабабли кимёвий элементларни тартибга солиш ихтиёжи туғилди. Элементларнинг ҳоссаларидаги ўхшашликка асосланиб уларни муайян гуруҳлар тарзида бирлаштирилишига уриниб кўрилди. Лекин мутахассислар гуруҳлар орасида боғланишни топа олмадилар. Шундай бўлсада бу соҳадаги уринишлар бехуда кетмади. Д.И.Менделеев 1869 йилда кимёвий элементларнинг даврий системасини яратди. Менделеев элементларни тартибга солишда уларнинг атом оғирлигини ва кимёвий ҳоссаларнини асос қилиб олди. Демак, элементларнинг муайян хоссалари даврий равишда такрорланади. ХIХ асрнинг оҳирида француз петрографлари Ф.Фуке ва О.Мишель-Леви лаборатория усулида (лаб. “Эколь де Франс”) сувсиз силикат моддасидан – олигоклаз, лабрадор, нефелин, лейцит ва бошқа жинс ҳосил қилувчи минералларни олди. Шу даврда немис минералоги К.Дёльтер сульфид минералларидан пирит, галенит, ковеллин, борнит минералларни яратди.
Россия олими К.Д.Хрушев кварц, тридимит, магнийли слюда ва роговая обманка лаборатория усулида олади. А.Морозович (Польша) суъний кристалл – корунд, силлиманит, авгит ва бошқаларни олади. П.А.Земятчинский (Петербург университети) 1896 йили каолинга хлорли калийли таъсир эттириб мусковит олади. Албатта, бундай мисолларнинг сони дунё миқёсида жуда кўп, уларни такрорлаш матнда кўп жой эгаллаши мумкин. Шундай қилиб ХХ асрда экспериментал минералогиянинг (сунъий минераллар олиш ҳисобида) жадал суратлар билан ривожланиши туфайли, лаборатория усулида табиий геокимёвий жараёнларни юзага келтириш оқибатида геокимё фан сифатида намоён бўлишига замин тайёрланди.
Шундай қилиб, геокимё фани нимани ўрганади? Ушбу саволга жавоб бериш учун жаҳон геокимёчилар фикрлари билан ўртоқлашамиз.
Ф.Кларк (1924) - мавжуд ҳар бир минерал ва тоғ жинслари кимёвий система (тизим) бўлиб, муайян физик-кимёвий шароитда юзага келади.
В.И.Вернадский (1927): геокимё - назарий ва амалий жиҳатдан элементларнинг Ер пўстида тарқалиши, миқдори ва ҳаракатини ўрганувчи фан.
Е.А.Ферсман (1932) фикри бўйича геокимё – кимёвий элементларнинг тарихий тараққиётида тутган ўрни ва физик –кимёвий шароитлар туфайли турли хил бирикмалар бериш сабабларини ўрганади. В.М.Гольдшмидт (1924) бўйича геокимё – минерал, тоғ жинслари, сув, ҳаво ва тупроқларда элементларнинг миқдори ва уларнинг ион ва атом боғланиш мохиятларини ўрганади. Поляк геокимёчилари А.Поланский ва К.Смукликовскийлар бўйича геокимё - элементларнинг табиатдаги тарихи ва ривожланишини ўрганади.

Download 325.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling