Гипонимия, градуонимия, партонимия


Download 38.58 Kb.
bet1/7
Sana13.01.2023
Hajmi38.58 Kb.
#1092277
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Гипонимия, градуонимия, партонимия


Гипонимия, градуонимия, партонимия


Режа:
1. Узбек тили лексикасининг тарихий тараккиёти
2. Суз узлаштириш

Гипонимия луғат бойлигидаги лексемаларнинг поғонали (иерархик) алокасидан келиб чикадиган маъно муносабатлари. Бундай муносабатларнинг мохияти шундаки, торрок тушунча ёки маъно ифодалайдиган лексемалар кенгрок тушунча ёки маъно ифодалайдиган лексемалар билан тур (гипоним) ва жинс (гипероним) алокасида булади, бундай алока бирлаштирувчи (интеграл) семалар оркали амалга оширилади. Масалан, лола лексемасининг маъноси гул лексемасининг маъно таркибига, мушук лексемасининг маъноси хайвон лексемасининг маъно таркибига киради. Бундай поғонали (боскичма-боскич) муносабат, айникса, у ёки бу фаннинг терминологик тизимида кенг таркалган. Чунончи, ботаникада тур тушунчаси туркум тушунчаси таркибига, туркум тушунчаси оила тушунчаси таркибига, оила тушунчаси кабила тушунчаси таркибига, кабила тушунчаси синф тушунчаси таркибига, синф тушунчаси эса энг катта таксономик категория булган тип тушунчаси таркибига киради. Лексемалар маъносидаги ана шундай боғланиш гипо-гиперономик (тур-жинс), партонимик (бутун-булак) муносабати деб каралади. Бундай муносабатлар луғат бойлигининг ёхуд ундаги айрим терминологик тизимларнинг курилишини белгилайдиган мухим омиллардан саналади. Шу йул билан тилдаги лексемаларнинг парадигмалари (лексемаларнинг маъно тудалари ёки маъно гурухлари) аникланади. Масалан, "кийим" мазмунли гурух аъзолари: телпак, куйлак, костюм, шим, туфли ва х.к.лар; «усимлик» мазмунли гурух аъзолари: дарахт, бута, ут, сувут ва б.лар; «дарахт» мазмунли гурух аъзолари: терак, тол, кайрағоч, арча, карағай ва б.лар каби.
Тилнинг луғат бойлигини тизим (система) сифатида урганишда лексемаларнинг гипо-гиперономик муносабатларига таяниш мухим ахамиятга эга: у табиат ва жамиятдаги нарса-предметларнинг, вокеа-ходисаларнинг тилдаги номлари булган лексемаларнинг маъноларини ва шу маънолар оркали борликдаги нарса-ходисаларнинг узлари хакидаги тушунча-тасаввурларни
умумлаштириш ва фарклаш имконини беради1.

Download 38.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling