Глоссарий фан бўйича қисқача изохли луғат
Download 29.51 Kb.
|
Педагогикадан глоссарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий тадқиқотлар
- Ахлоқ
- Билиш, англаш
- Билиш фаолияти
- Бакалавриат- ў
ГЛОССАРИЙ Фан бўйича қисқача изохли луғат. Аксиология - қадриятлар тўғрисидаги фалсафий таълимот, аксиологик қадриятлар моҳияти. Аксиологик ёндашув – инсонпарварлик педагогикасига хос бўлган хусусият, бунда инсон ижтимоий қадрият ва жамият ривожланишининг пировард мақсади сифатида қаралади. Аксиологик тафаккур ўзаро алоқадаги ҳамда ўзаро ҳаракатдаги дунё концепциясига асосланади. Амалий тадқиқотлар - педагогик жараённинг айрим жиҳатларини чуқур ўрганишга қаратилган ишлар, педагогик амалиёт қонунларини очиш. Ахборотли малака – таълим-тарбия масалаларига ахборотларни мослаштириш ва талқин қилиш малакаси. Ахлоқ - шахснинг жамиятга ва бошқа кишиларга нисбатан бурчини белгилаб берувчи меъёрлар тизими, маънавий хулқ қоидалари, у ижтимоий онг шаклларидан бири. «Ахлоқ», «хулқ» ва «атвор» сўзлари арабча сўз бўлиб, улар ўзбек тилида хам ўз маъносида қўлланилади. Ахлоқ кишиларнинг хар бир жамиятга хос хулқ меъёрлари мажмуидир. Ахлоқ ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, хамма сохаларда кишиларнинг хатти-харакатларини тартибга солиш функцияларини бажаради. Билиш, англаш - дунё ҳақидаги янги билимлар ҳисобланадиган субъект ва объектнинг ўзаро таъсирини, воқеликнинг руҳиятда қайта таъсир этилиши ва акс эттириш жараёнидир. Билиш фаолияти - идрок қилиш ҳисси, назарий фикрлаш ва амалий фаолият бирлиги. Бурч - муайян ахлоқий мажбуриятларни ҳис қилиш, унинг зарурлигини англаш. Бошқариш – ташкил этиш, қарор қабул қилишга қаратилган фаолият, объектни ўз хизмат вазифаси доирасида назорат қилиш, тартибга солиш, ишончли ахборотлар асосида таҳлил қилиш ва якун ясаш. Бакалавриат- ўрта махсус, касб-хунар таълими негизида олий таълим йўналишларидан бири бўйича фундаментал билимлар берадиган, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган таянч олий таълимидир. Билиш, англаш-дунё хақидаги янги билимлар хисобланадиган субъект ва объектнинг ўзаро таъсирини, воқеликнинг рухиятда қайта таъсир этилиши ва акс эттириш жараёнидир. Download 29.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling