Халқи учун, Ватан ободлиги,озодлиги, тинчлиги учун курашган фидойилар, доим барҳаётдир!


Download 466.93 Kb.
bet1/6
Sana28.12.2022
Hajmi466.93 Kb.
#1016283
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05.07.2022 Мойариқ Генерал Комилжон Ғофуров



Халқи учун, Ватан ободлиги,озодлиги,
тинчлиги учун курашган фидойилар, доим барҳаётдир!

ТАҚРИЗ


Ассалому алайкум, азиз китобхон!
Китоб – бебаҳо хазина, инсон тафаккури, руҳиятининг маҳсули. Ҳар бир асар ижодкор қалбининг бевосита кўзгуси. Инсон 50-60 ёшдан ошганидан сўнг, унинг ҳаётий ва илмий салоҳияти юксалиб боради. Босиб ўтган мураккаб ҳаёт йўлига назар ташлаб, ижодий тажрибаси, “ҳаёт дафтари”нинг зарварақларига босиб ўтган йўлини муҳрлаб қўйишни истайди.

Муаллиф Муҳаммад Суннатилла Талипов ижодида ҳам ушбу холат кузатилади. Ушбу ёшда унинг қалбидаги булоқнинг кўзи очилди. У бир неча рисолалар, мақолалар муаллифи, элга танилган, халқ хизматидаги камтарин инсон.


Ижодкор қалбида одатда яширин бир булоқ бўлади. Бу булоқни эзгуликнинг, яхшиликнинг кўзи десак, тўғри бўлади. Муаллиф Муҳаммад Суннатилла Талипов қалбидаги булоқ нуронийлик боғига қадам қўйганида очилди. Бу табиий ҳолат. Инсон ушбу ёшдан ошганида ақлу заковат бобида камолга етади, оқ-қорани танийди, ҳаммага ибратли, яхши сўз айтгиси келади. Ижодкор ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Унинг қалбига таъсир кўрсатган воқеани содда, самимий сатрларда баён этишга интилишларини табриклаш керак.


Аввало ёши улуғ муаллиф Муҳаммад Суннатилла Талипов ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аьлочиси, олий тоифали шифокор, Фахрий Ёрлиқлар, орден ва медаллар соҳиби, меҳнат фахрийси, меҳнат фронти иштирокчиси Суннатилла Талипович ўндан ортиқ китоблар, юзга яқин илмий мақолалар муаллифи. Турон Фанлар академасининг фахрий академиги. Унинг ижоди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Қалби қуёшлар” китобига киритилган. Захматкаш, фидойи шифокор, ижодкорнинг баракали ижоди, тарих зарварақларига муҳрланган.
Шифокор ижодкор устозларини шундай хотирлайди:- “Менинг қалам тебратишимда ҳарбий шифокорлар, тиббиёт фанлари номзодлари, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари, ҳарбий госпиталлар бошлиқлари, полковниклар Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган шифокорлар Зикрилла Эгамбердиев ва Тўхтахон Маьдиевларнинг хизматлари катта. Менга Республикамиз тиббиётининг ривожланишига катта ҳисса қўшган давлат арбоблари, академиклар, профессорлар устозлик қилганлар. Шунингдек, буюк тилшунос олим, академик Азим Хожиев ҳам устозим бўлган. Мен уларга доим таъзимдаман”, - дейди китоб муаллифи Суннатилла Талипов.
Ёдимизда, 2019 йилдаги даҳшатли пандемия Ўзбекистон фуқароларини ҳам хусусан ёзилажак китобнинг тиниб-тинчимас ташаббускори муаллиф Муҳаммад Суннатиллох Талиповни ҳам четлаб ўтмади. У оғир синовларни бошдан кечирди. Икки дунё ўртасида муаллақ қолганида, уни таниган, танимаган, билгану билмаган етти ёт бегоналар ҳам Аллоҳдан умр тилаб, тезрок. соғаймоғини сўрадилар.
-Бошим ёстикда-ю, ўзимга келганим заҳоти, ёзаётган китобимни тугатаолармиканман!... бетоб бўлиб шифохонада даволанаётган, ёзилаётган китобимнинг ҳаммуаллифи Фатхулла Маъсудовнинг ҳоли не кечди экан, -деган ўй келибди ҳаёлимга. Яхши нийят, ярим давлат, деганлари исботи балки шудир. Кўпнинг дуолари ижобат бўлди, соғайдим, ижодга қайтдим - деди у менга кўнғироқ қилганида.
- Китобхонга мени кузатувларим ва хулосаларим шундай: бу дунёда биттагина одам бўлсаям китоб мутолаа қилса, китобхонлик ўлмайди. “ Дунёда яккагина саводхон ўқувчи газета ё журнал ўқиса, тафаккур қилса, маънавият яшайверади. Интернетга муккасидан берилиб, маънавий дунёси тутаб-ёниб кетаётган башоратчилар хомтама бўлмасин, Президент, Ҳукумат, зиёлилар халқнинг эртасини ўйлаётир.

Download 466.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling