ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ.
Режа:
Халқаро валюта тизими. Валюта механизми ва валюта муносабатлари.
Валюта курси, унинг турлари ва унга таъсир этувчи омиллар.
Европа валюта тизими.
Халқаро ҳисоб-китобларнинг ташкил этилиши, шакллари ва уларни қўлланилиши.
Халқаро ҳисоб-китоб баланслари.
Халқаро кредит, унинг хусусиятлари ва гуруҳланиши. Экспорт ва импортни кредитлаш.
Халқаро валюта тизими. Валюта механизми ва
валюта муносабатлари
Миллий доирада амал қилувчи, қадр – қиймати шу мамлакат бойлиги билан таъминланган пул валюта дейилади. Валюталар бир-бирига айрибошланганда валюта муносабатлари пайдо бўлади. Бундай муносабатлар жисмоний шахслар, фирмалар, банкларнинг валюта ва пул бозоридаги халқаро хисоб- китобларни амалга оширишда содир бўлади. Валюта муносабатларининг баъзи бир элементлари қадимий Римда векселлар асосида ва бир мамлакат савдогарларининг пулини иккинчи бир мамлакат савдогарларига алмаштириб бериш заминида вужудга келган. Валюта муносабатларининг кейинги босқичи қадимий Лионда ва бошқа ғарбий Европа мамлакатларида ўтказиладиган тратта операцияларининг ривожланиши ҳисобланади. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, жаҳон бозорининг барпо бўлиши, Халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва жаҳон хўжалик тизимининг ривожланиши халқаро валюта муносабатлари ривожланишининг асосидир. Валюта муносабатлари халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир бўлаги ҳисобланиб, унинг ҳолати миллий ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, сиёсий ҳолатга, мамлакатнинг иқтисодий потенциалига, унинг жаҳондаги мавқеига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизими икки элементдан – валюта механизми ва валюта мунасабатларини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |