Хотира ўтмиш тажрибада бўлганларни акс эттириш, бошқача қилиб айтганда бирор нарсани эсга олиш, эсда сақлаб туриш ва қайта эсга туширишдир


Download 58.5 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1477151
  1   2   3   4
Bog'liq
xotira2


Хотира - ўтмиш тажрибада бўлганларни акс эттириш, бошқача қилиб айтганда бирор нарсани эсга олиш, эсда сақлаб туриш ва қайта эсга туширишдир.
Шахснинг психологик ҳолати бўлган ҳиссиёт, ирода ҳам психиканинг формаси ҳисобланади.
Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараёнларида намоён бўлиши мумкин. Шу сабабли диққатни бирор нарсага қаратиш обектига (идрок этиладиган буюм, хотира, тафак­кур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ холда диққатни намоён бўлишининг қуйидаги шаклларини: сенсор перцептив, ақлий, ҳаракатлантирувчи шаклларини ажратиб кўрсатадилар,
Диққат бамисоли билиш (идрок, хотира ва тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Жумладан, идрокнинг аниқ-равшанлиги ва тўлақонлилиги диққатга боғлиқ, диққатнинг сусайиши перцептив жараёнларнинг бирмунча даражада бузилишига ва шаклланаётган сиймонинг ўзгариб кетишига олиб бориши мум­кин.
Психиканинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, индивид ташқи таҳсиротларнинг акс эттирилишидан ўзининг кейинги хатти-ҳаракатларида доимо фойдаланади. Индивидуал тажриба орта боришининг ҳисобига ҳулқ-атвор секин-аста мураккаблашди. Агар ташқи дунёнинг мия қобиғида ҳосил бўладиган образлари беиз йўқолиб кетаверса, тажрибанинг шаклланиши мутлақо мумкин бўлмай қолар эди. Бу образлар бир-бири билан ўзаро турли хил алоқалар боғлаган ҳолда мустаҳкамланиб, сақланиб қолади ҳамда ҳаёт ва фаолият талабларига мувофиқ тарзда яна бошқатдан намоён бўлади.


Мунозарали савол: Хотира нима?

Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади. Хотирада эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш каби асосий жараёнлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу жараёнларнинг ҳар бири алоҳида мустақил психик хусусият ҳисобланмайди. Улар фаолият давомида шаклланади ва ўша фаолият билан белгиланади. Муайян бир материални эсда олиб қолиш ҳаёт фаолияти жараёнида индивидуал тажриба орттирилишига боғлиқдир. Эсда олиб қолинган нарсани кейинчалик бўладиган фаолиятда қўллаш учун уни эсга тушириш тақозо этилади. Муайян бир материалнинг фаолият доирасидан чиқиб қолиши эса унинг унутилишига олиб келади. Материални эсда сақлаш унинг шахс фаолиятидаги иштирокига боғлиқ бўлади. Чунки ҳар бир муайян пайтда кишининг ҳулқ-атвори унинг бутун ҳаётий тажрибаси билан белгиланади.





Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling