«kelishildi» Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi


Download 99.67 Kb.
bet1/17
Sana17.06.2023
Hajmi99.67 Kb.
#1547062
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Вопросник 2022г лотинча жавоблари билан


«KELIShILDI»
Sanoat xavfsizligi
davlat qo‘mitasi
Olmaliq KTI boshlig‘i
____________Sh.T. Juraev
«___»__________2021 y.




«TASDIQLAYMAN»
«Olmaliq KMK» AJ
Boshqaruv raisining birinchi o‘rinbosari – bosh muhandis __________A.A. Abdukadirov
«___»__________2021 y.










«KELIShILDI»
«Olmaliq KMK» AJ
Xodimlari Kasaba uyushmasi
Kengashi raisi
__________ A.D. Xaydarov
«___»___________2021 y.








“Olmaliq KMK” AJ doimiy faoliyat ko‘rsatuvchi imtihon komissiyasida
muhandis-texnik xodimlarning bilimlarini sinash
SAVOLNOMASI

№ №

Савол

Жавоб

1

O‘zingiz rahbarlik qiladigan lavozim yo‘riqnomangizning tarkibini aytib bering (huquqlar, majburiyatlar, javobgarlik).




2

Korxonangizning ishlab chiqarish faoliyati (texnologik sxema) to‘g‘risida gapirib bering.




3

Muhandis-texnik xodimlar tomonidan rahbarlik qiluvchi xavfsizlik qoidalarni sanab o‘ting.






4

Muhandis-texnik xodimlar tomonidan rahbarlik qiluvchi nizomlarni sanab o‘ting.




5

“Mehnat muhofazasi” va “Xavfsizlik texnikasi” atamalariga tushuncha bering va ular orasidagi farqni tavsiflang.



меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими;

6

Korxonalarda mehnatni muhofaza qilishga doir qonunlar va boshqa me'yoriy hujjatlarga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini kim amalga oshiradi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 2-bandi).



Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини корхона, таркибий бўлинма жамоаси ва касаба уюшмасининг умумий йиғилишида корхона ходимлари таркибидан сайланадиган вакил томонидан амалга оширилади.

7

Ichki nazoratning asosiy turlari? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 425-bandi).



Ichki nazoratning asosiy turlari:
- ишлар раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;
- маъмурий-жамоатчилик (уч поғонали) назорати;
- меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати амалга оширадиган назорат;
- бош мутахассислар хизматлари амалга оширадиган назорат;
- жамоатчилик назорати.

8

Uch pog‘onali nazorat nima? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 430-bandi).

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини бошқариш - уч поғонали -маъмурий-жамоатчилик назорати, таркибий бўлинмаларининг маъмурияти ва касаба уюшмалари қўмиталари, иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида, цехларда меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолати, шунингдек барча хизматлар, мансабдор шахслар ва ишчилар томонидан қонун ҳужжатлари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, меъёрлари, йўриқномалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга риоя қилиниши назоратининг асосий шакли ҳисобланади.

9

Uch pog‘onali nazorat qaerlarda o‘tkaziladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 431-bandi).



Ишлаб чиқариш хусусиятларига, корхонанинг тузулмалари ва унинг бўлинмаларининг масштабига қараб, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати устидан уч поғонали назорат ўтказилади:

  • биринчи поғонада - цех участкасида, смена ёки бригадада (бундан буён – участка);

  • иккинчи поғонада – цехда, ишлаб чиқариш ёки корхона участкасида (бундан буён – цех);

  • учинчи поғона – корхонада.

10

Birinchi pog‘ona nazorati kim tomonidan, qanday muddatlarda amalga oshiriladi va nimalar tekshiriladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom, 433,434,435-bandlari).



Биринчи поғона назорати тегишли участка раҳбари (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи) ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил томонидан ҳар куни иш куни бошланишидан олдин, зарур ҳолларда (хавфи юқори бўлган ишларда ва бошқаларда) иш куни (смена) давомида амалга оширилади.
Биринчи поғона назоратида қуйидагилар текширилади:

  • олдинги текширишда аниқланган бузулишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши;

  • иш жойларининг тўғри ташкил қилинганлиги ва ҳолати (зарур асбоб-ускуналарнинг, мосламаларнинг, ярим маҳсулотларнинг ва бошқалар) мавжудлиги ва жойлашиш тартиби;

  • ўтиш жойларининг ҳолати;

  • технологик ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситаларининг хавфсизлиги;

  • электр қурилмалар ва электрасбоблар билан ишлашда, ишловчиларнинг электр хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши;

  • ярим маҳсулот ва тайёр маҳсулотларни жойлаш қоидаларига риоя қилиниши;

  • кирувчи ва тортувчи вентиляциялар, махаллий сўриб олувчи, чанг ва газни тутувчи қурилмаларнинг созлиги;

  • зарарли ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган моддалар ва материаллар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги ва уларга риоя қилиниши;

  • ишчиларда шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва уларнинг тўғри ишлатилиши;

  • ишловчиларда хавфсизлик техникаси бўйича гувоҳномаларнинг, хавфи юқори бўлган ишларни бажаришда наряд-ижозатларнинг мавжудлиги.

Текшириш натижалари, биринчи поғона назорати журналига ёзилади.

11

Ikkinchi pog‘ona nazorati kim tomonidan, qanday muddatlarda amalga oshiriladi va nimalar tekshiriladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 436,437,438,439-bandlari).



Иккинчи поғона назорати, цех бошлиғи ва цехнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича катта вакили раҳбарлигидаги комиссия томонидан бир ойда икки мартадан кам бўлмаган тарзда ўтказилади. Комиссия таркибига цехнинг техник хизматлари раҳбарлари (вакиллари), корхонанинг цехга бириктирилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мухандиси ва тиббий ходим киради.
Иккинчи поғона назоратини сифатли ўтказиш учун жадвал тузилади. Текширишлар жадвали цехнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакили билан келишилади, цех бошлиғи томонидан тасдиқланади ва барча участкалар раҳбарларига берилади.
Уч поғонали назоратнинг иккинчи поғонасида қуйидагилар текширилади:

  • биринчи поғона назорати ишларининг ташкил қилиниши ва натижалари;

  • иккинчи ва учинчи поғона назорати ўтказилиши натижасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича корхона раҳбари ва цех бошлиқларининг буйруқлари, фармойишлари, касаба уюшмаси қўмитасининг қарорлари, жамоат инспекторларининг таклифларининг бажарилиши;

  • назорат органлари ёзма кўрсатмалари ва кўрсатмаларининг бажарилиши;

  • бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг бажарилиши;

  • ишлаб чиқариш ускуналарининг, транспорт воситаларининг ва технологик жараёнларнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва бошқа меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-техник ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ва созлиги;

  • электр қурилмалар ва электр асбоблар билан ишлашда, ишловчилларнинг электр хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши

  • ишлаб чиқариш ускуналари, вентиляция ва аспирация тизимлари ва қурилмаларининг, режали-огоҳлантириш таъмирлари жадвалига, технологик режим ва йўриқномаларга риоя қилиниши;

  • ўтиш жойлари ва галереяларнинг ҳолати;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бурчакларнинг ҳолати, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича плакатлар, сигналли ранглар ва хавфсизлик белгиларининг мавжудлиги ва уларнинг ҳолати;

  • ҳимоялаш, сигналли ва ёнғинга қарши воситалар ва қурилмалар, назорат-ўлчов асбобларининг мавжудлиги ва ҳолати;

  • зарарли ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган моддалар ва материаллар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши;

  • ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқдан ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши;

  • ишловчиларда шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва уларнинг тўғри ишлатилиши;

  • ишловчиларни даволаш-профилактик озиқ-овқатлари, сут ва бошқа профилактик воситалар билан таъминлаш;

  • санитария-маиший хоналари ва қурилмаларининг ҳолати;

  • цехда меҳнат шароитлари санитария-техник ҳолатини паспортининг тўғри тўлдирилиши;

  • белгиланган тартиб ва дам олиш, меҳнат интизомига риоя қилиниши.

Текшириш натижалари, цех бошлиғида сақланиши лозим бўлган, иккинчи поғона назорати журналига ёзилади.

12

Uchinchi pog‘ona nazorati kim tomonidan, qanday muddatlarda amalga oshiriladi va nimalar tekshiriladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 440,441,442,443,444-bandlari).



Учинчи поғона назорати корхона раҳбари ёки бош мухандиси ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси раҳбарлигидаги комиссия томонидан чоракда камида бир марта ўтказилади.
Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мухандис ўринбосари (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари), касаба уюшмаси қўмитаси меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси раиси, техник хизматлар раҳбарлари (алоқадорлиги бўйича), бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича мутахассис киради. Назоратга меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларини жалб қилиш тавсия этилади.
Текшириш, текширилаётган бўлинманинг раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича катта вакили иштирокида ўтказилади
Бир мартада текширишнинг имкони бўлмаган йирик корхонада, йил давомида ҳар бир цехни камида тўрт марта, хавф юқори ва меҳнат хавфсизлиги ноқулай бўлган цехлар камида олти марта текширилиши ҳисобга олинган ҳолда тузилган жадвал асосида цехлар бўйича алоҳида текширилади.
Текширишлар жадвали касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади ва барча цех раҳбарларига ва корхонанинг техник хизматларига, шунингдек цехдаги касаба уюшмаси қўмиталарига берилади.
Учинчи поғона назорати комиссияси корхонанинг алоҳида объектларида текшириш ўтказишлари учун, бош мутахассислар ёки бош мухандис ўринбосарлари раҳбарлигидаги бир нечта комиссияларга бўлиниши мумкин
Уч поғонали назоратнинг учинчи поғонасида қуйидагилар текширилади:

  • биринчи ва иккинчи поғона назорати ишларининг ташкил қилиниши ва натижалари;

  • учинчи поғона назорати ўтказилиши натижасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича юқори турувчи хўжалик ташкилотларининг буйруқлари ва фармойишлари, касаба уюшмаси органларининг қарорлари, назорат органларининг ёзма кўрсатмалари ва кўрсатмалари, корхона раҳбарининг буйруқлари ва касаба уюшмаси қўмитасининг қарорларининг бажарилиши;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш ва бошқа ҳужжатлар бўйича комплекс режалар, жамоа шартномалари, келишувларда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилиши;

  • оқибати оғир, ўлим билан тугаган ва гуруҳий бахтсиз ҳодисаларни ва аварияларни текшириш ҳужжатлари бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши;

  • цехда меҳнат шароитлари санитария-техник ҳолати паспортининг мавжудлиги ва тўғри тўлдирилиши;

  • меҳнат хавфсизлиги стандартларини жорий этилиши;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бинолар, иншоотлар, цехлар ва уларга туташ ҳудудлар йўлларнинг, тунелларнинг ўтиш ва пиёдалар ўтиш жойлари ва галереяларнинг сақланиши ва техник ҳолати;

  • технологик, юк кўтариш, транспорт, энергетика ускуналарини ва бошқа ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;

  • кирувчи ва тортувчи вентиляциялар, чанг ва газни тутувчи қурилмаларнинг самарадорлиги;

  • ишлаб чиқариш ускуналарининг режали-огоҳлантириш таъмирлари жадвалини бажарилиши, коммуникация схемаларининг мавжудлиги ва энергетика ускуналарининг уланганлиги;

  • ишчиларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, уларнинг берилиши, сақланишининг тўғрилиги, ювиш, тозалаш ва таъмирлашни ташкил қилинганлиги;

  • ишчиларни санитария-маиший хоналари ва қурилмалари билан таъминланганлиги;

  • ишчилар учун даволаш профилактик хизматларининг ташкил қилинганлиги;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш хоналарининг ҳолати;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш стендларининг ҳолати, уларнинг ўз вақтида ва тўғри жиҳозланганлиги;

  • ишчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва уларга йўл-йўриқлар ўтказишни ташкил қилиниши ва сифати;

  • цех жамоасининг авария шароитларида иш бажаришга тайёрлиги;

  • белгиланган тартиб ва дам олиш, меҳнат интизомига риоя қилиниши.

Текширишлар натижаси далолатнома билан расмийлаштирилиши ва бир ҳафта муддатда корхона раҳбари қошида касаба уюшмаси фаоллари иштирокидаги йиғилишда муҳокама қилиниши керак. Корхона раҳбари қошидаги йиғилишда барча цех ва участкалар раҳбарлари қатнашиши лозим.
Йиғилишда, меҳнат шароитлари ҳолати қониқарсиз бўлган, МХСТ ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган цехларнинг раҳбарлари сўзлари тингланади. Йиғилишда барча цехлар ва участкаларнинг раҳбарлари иштирок этишлари лозим.
Йиғилишда, аниқланган камчиликларни ва бузилишларни бартараф этиш бўйича муддатлари ва жавобгар шахслар белгиланган чора-тадбирлар кўрсатилган баённомаларни тузиш тавсия этилади. Зарур ҳолларда корхона раҳбари буйруқ чиқаради.

13

1, 2, 3 pog‘ona nazorati tekshiruvlari o‘tkazilish davriyligi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 433,436,440-bandlari).



Биринчи поғона назорати тегишли участка раҳбари (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи) ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил томонидан ҳар куни иш куни бошланишидан олдин, зарур ҳолларда (хавфи юқори бўлган ишларда ва бошқаларда) иш куни (смена) давомида амалга оширилади.
Иккинчи поғона назорати, цех бошлиғи ва цехнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича катта вакили раҳбарлигидаги комиссия томонидан бир ойда икки мартадан кам бўлмаган тарзда ўтказилади. Комиссия таркибига цехнинг техник хизматлари раҳбарлари (вакиллари), корхонанинг цехга бириктирилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мухандиси ва тиббий ходим киради.
Учинчи поғона назорати корхона раҳбари ёки бош мухандиси ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси раҳбарлигидаги комиссия томонидан чоракда камида бир марта ўтказилади.

14

Kombinatning tarkibiy bo‘linmalarida qanday yo‘riqnomalar bo‘lishi kerak? (“Olmaliq KMK” AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ishlarni tashkil qilish to‘g‘risida Nizom 445-bandi).



Комбинатнинг барча бўлинмалари, корхона бош мухандиси (раҳбари) томонидан тасдиқланган қуйидаги йўриқномаларга эга бўлиши керак:

  • технологик;

  • ҳар бир ишчи касб ва иш турлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича;

  • ускуналарни таъмирлаш ва тозалаш бўйича (технологик таъмирлаш карталари);

  • ёнғин хавфсизлиги бўйича;

  • мухандис-техник ходимлар учун лавозим йўриқномаси;

  • касблар бўйича ишчи йўриқномалар.

15

Mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha yo‘l-yo‘riq qanday turlarga bo‘linadi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnat muhofazasi bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risida Nizom 7-bandi).



Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ қуйидаги турларга бўлинади:

Download 99.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling