Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 25.16 Kb.
bet1/6
Sana16.06.2023
Hajmi25.16 Kb.
#1499244
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Tohirjon Kirish


КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда рўй бераётган глобал ўзгаришлар кишилик жамияти олдига янгидан-янги муаммоларни қўймоқда. Бугун инсоният, кишилик жамияти ўз ривожини демократия билан боғлаётганида, ижтимоий тараққиётга эскича тасаввурлар, автократик бошқарув ва халқ манфаатларига зид ғайридемократик чора-тадбирлар билан эришиб бўлмайди. Давлат бошқарувининг адолат мезонига таяниши, давлат ва халқ муносабатларини тартибга солиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини устиворлигини таъминлаш, жамиятнинг барча соҳаларида қонун устуворлигига эришиш демократиянинг мавжуд бўлиши ва демократик тараққиётнинг асосий шартларидан биридир. Ижтимoий тapaққиётнинг ҳозирги бoсқичи инсoн-жaмият-дaвлaт тизимидa pўй беpaётгaн тpaнсфopмaцион ўзгapишлapдан келиб чиқиб, жамият ҳаётидаги ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, фуқароларда ижтимоий фаолликни ошириш зарурияти демократик институтларнинг янгидан-янги шаклларини вужудга келишини тақозо қилмоқда.
Дунёнинг етакчи илмий марказларида ҳуқуқий-демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида, инсон манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, жамиятда ишонч омилини мустаҳкамловчи демократик институтларни ўрни ва аҳамиятини тадқиқ қилишга қизиқиш кучайиб бормоқда. Жумладан, ҳозирги кунда, Австрия, Швеция, Англия, АҚШ ва Германия давлатларида ҳамда World Values Survey, Legatum Institute, Европа ижтимоий тадқиқотлари European Social Survey, БМТ, ЮНЕСКО, Европа Кенгаши, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар томонидан инсон манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётга, фаолиятимиз ва режаларимизга танқидий ёндашиш, халқ давлат органларига эмас давлат органлари халққа хизмат қилиши эзгу ғоясини амалга ошириш, халқ билан мулоқот тизимини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, ислоҳотларда инсон манфаатлари устунлигини таъминлаш, аҳолининг, кишиларнинг реал ҳаёти, қонуний талаблари ва эҳтиёжларини қондиришда бошқарув тизими масъулиятини ошириш, давлат бошқарув тизимида халққа хизмат қилишнинг декларатив шаклидан амалий шаклига ўтиш, жамиятни модернизациялаш жараёнларини инновацион изланишлар билан тўлдириш, аҳоли ижтимоий фаоллигини оширишнинг янгича технологияларини ҳаётга жорий этиш янги Ўзбекистон демократик тараққиётининг муҳим стратегик вазифасига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек «бизни ўз олдимизга қўйган улкан мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг энг муҳим шарти, энг асосий замини ҳам аслида халқимизнинг ишончидир»1. Республикамизда Президент виртуал ва халқ қабулхоналари ана шундай стратегик мақсадларни амалга ошириш ҳамда демократик тараққиётнинг объектив заруриятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди. Унинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнида айрим камчиликларга йўл қўяётгани ва муоммаларга дуч келаётгани, шу соҳада илмий тадқиқотлар олиб боришни ҳамда янги демократик институт фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сон “Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори, 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700 “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 25.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling