Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


Download 0.65 Mb.
bet1/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

Лизинг ўзи нима?


Охирги янгиланиш: 20.Авг.2020 6:13 PM
7937

23
Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ.
Лизинг – бу хизматдир. Мисол учун, тракторни лизингга олмоқчи бўлган фермер ушбу хизмат турини кўрсатувчи компанияга ташриф буюради. Ўз навбатида, компания ўз маблағлари ҳисобига тракторни харид қилади ва уни мижозга маълум миқдордаги тўлов эвазига муддатли фойдаланиш учун топширади. Белгиланган ижара муддати якунланганидан сўнг эса тракторга эгалик қилиш ҳуқуқи бевосита мижознинг номига ўтади.
Лизингда битим предметини мижоз танлайди. У сотувчини танлайди. Харидни эса лизинг компанияси амалга оширади ва сотиб олинган товарни мижозга вақтинчалик фойдаланиши учун келишилган муддатга беради. Белгиланган сумма тўлангандан кейин, ижарадаги мулк мижознинг тасарруфига ўтади.


Лизинг кимлар учун?
Махсус ускуналар, транспорт воситалари, кўчмас мулк ёки бизнес жиҳозларига муҳтож якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар лизингдан фойдаланади. Агар Сизга машина керак бўлса, Сиз жисмоний шахс сифатида ҳам лизингни олиш имкониятига эгасиз.
Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 санасидаги №756-I-сонли “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 3-кичик боби, 34-бўлим, 6-параграф “Лизинг”
Лизинг объектлари
Ўзбекистонда лизинг объектлари сифатида тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар ва кўчмас мулклар бўлиши мумкин. (Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 йил санасидаги №756-I-сонли “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни).
Нимани лизингга олиш мумкин эмас?
Ер участкасини, табиий объектни (масалан, дала ёки кўл) ва давлатга тегишли бўлган ҳамда қонун бўйича эркин муомалага чиқарилмайдиган мулкни (масалан, бинолар, маданий ёдгорликлар) лизингга олиш мумкин эмас.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling