Маъруза режаси В. Вундт (1832 – 1920) ва экспериментал психологиянинг шаклланиши


Download 162 Kb.
bet1/8
Sana04.02.2023
Hajmi162 Kb.
#1160567
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan


XIX –XX асрларда хорижда психологиянин ривожланиши

Маъруза режаси

  1. В. Вундт (1832 – 1920) ва экспериментал психологиянинг шаклланиши.


  2. Психик ходисаларнинг рефлектор концепцияси.
  3. Чет эл психологиясидаги бошқа психологик дастурлар.

  4. Функционал психологиянинг асосий ғоялари ва уларнинг амалий сохалар ва бихевиоризмнинг юзага келишидаги ахамияти.

  5. Россияда психология ривожланишининг мухим йўналишлари

  6. Экспериментал психологиянинг ва унинг амалий сохалари ривожланиши.
  7. Индивидуал тафовутлар психологиясининг вужудга келиши.

  8. Россиядаги педологик харакатлар.

XIX асрнинг 70-йилларида психика ҳақидаги тарқоқ билимларни битта илмий йўналишга бирлаштириш эхтиёжи юзага келди. Физиологларнинг лаборатория ишлари билан бир қаторда эволюцион биология ва медицина амалиёти янги психологияни тайёрлай бошлаганди. Бошқа табиий фактлар каби психик ҳодисаларни ҳам объектив ўрганиш имконияти мавжуд бўлган психик ҳодисалар дунёси очилди. Шу нарса аниқландики, бу психик дунёда ўз қонуниятлари ва сабаблари бор. Бу эса психолооиянингфизиологияданҳам, фалсафадан ҳам ажралиб чиқишига туртки бўлди. Айниқса энг катта муваффақиятга таниқли немис психолог, физиолог ва файласуфи Вильгельм Вундт (1832 - 1920) эришди. Унинг"физиологик психология асослари" (1873 -1874) асари янги фанда йўлбошчи вазифасини ўтади
Вильгельм Вундт психологиянинг мустақил фан сифатидаги дастурини ишлаб чиқди. 1879 йилда Лейпцигда биринчи экспериментал психология лабораториясини очиб, кейинчалик биринчи мхсус психология институтига асос солди ва физиологлардан ўтган мавзулар – сезгилар, реакциялар тезлиги, ассоциациялар, психофизик қонуниятларни ўрганиш билан шуғулланди. Вундт мактабини 136 нафар немис, 14 нафар америкалик, 10 нафар англиялик, 6 нафар поляк, 3 нафар рус, 2 нафар француз мутахассислари тугатди. Бу мактаб психолог-экспериментаторлар биринчи авлодини етиштириб чиқарди.
Психологиянинг ноёб методи сифатида “бевосита тажриба”, асосий методи сифатида интроспекция тан олинди.
В.Вундт онг муаммоларини чуқур тахлил қилди. Унинг фикрича онг хоссасига феноменализм, онг кўлами, биринмаси, идрок чегаралари, кучланиш, жадаллик, таассуротлар аниқлиги, онг чегараси киради. Аффект унинг фикрича ҳиссиёт ва тасаввурларнинг бир ўрин алмашиниши ва бир вақтда бирикмаси ҳамдир. Кайфият ҳиссиётларнинг паст жадаллигида ва катта давомийлигида юзага келади. Аффектлар иродавий жараёнларнинг таркибий қисмларидир. Иродавий жараён – барча қисмларни ўз ичига олган тўлиқ жараён ҳисобланади. Онг феноменлари ассоциациялар ва апперцепция йўли билан шаклланади. Апперцепция – онгнинг алоҳида функциясидир. У инсоннинг иродавий хулқини белгилаб беради. Шундай қилиб, белгиланган дастур асоида лабораторияда сезги, реакция вақтлари, ссоциациялар, диққатнинг, инсоннинг энг содда ҳисиётлари ўрганилди. Улар асоида Вундт психик ҳаёт қонуниятини шакллантирди ва улардан баъзиларини принциплар деб атади.
19 асрнинг биринчи ярми психик жараёнларни тушунишда табиий фанлар ютуқларидан фойдаланиш даври ҳисобланади. Бу даврда психологиянинг турли йўналишлари бўйича бир қатор асарлар яратилади.
П.Любовский, Харьков университети магистри «Краткое руководство к опытному душесловию» (1815) асарини эълон қилади. Моҳиятига кўра бу “экспериментал психология” эди. Иш учта қисдан иборат: 1. сезгирлик, 2 билиш, 3 интилиш, майл, ирода.

Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling