Мавзу №7. Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари


Download 476.45 Kb.
bet1/5
Sana01.03.2023
Hajmi476.45 Kb.
#1243010
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу №7 Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари


Мавзу №7. БИНО ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРНИ ТАШХИСЛАШ ТУРЛАРИ.
Режа:

  1. Техникавий ташхиснинг моҳияти ва вазифалари.

  2. Бино ва иншоотларнинг деформациясини аниқлаш.

  3. Бино конструкцияларидаги деформациялар.

  4. Бино элементларида ёриқ ҳосил бўлиш хусусиятларини аниқлаш.

1. Техникавий ташхиснинг моҳияти ва вазифалари
Техникавий ташхис конструкция тизимларини, шу жумладан бино, иншоотлар ва уларнинг элементларини ўрганувчи, ишдан чиқиш ва шикастларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқловчи, уларни излаш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқувчи ва ниҳоят эксплуатация қилинаётган обектнинг ҳолати ҳақида тўлиқ ахборот берувчи илмиий фандир. Илм сифатида ташхислашнинг бош вазифаси обектларнинг техник ҳолати ҳақида ахборот олишнинг усул ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат. Техникавий ташхис­нинг пировард мақсади бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, уларнинг айрим элемент ва конструкстияларининг техник ҳолати эксплуатацияга яроқлилиги, қаерда ва қандай меъёрдан оғишлар мавжудлиги ҳақида ахборотларни ўзида акс эттириб, асосланган хулоса тайёрлаш ҳисобланади.
Бино ва иншоотлар эксплуатация қилинишида ташхис марказий ўринни эгаллайди. У биноларни парвариш этиш бўйича самарали тадбирларни ҳолис баҳолаш, ремонт ва реконструкстия қилиш заруриятини ва ҳажмини аниқлаш имконини беради. Унинг аҳамияти қурилиш жамғармасининг муттасил ўсиб бориши ва тўлдирилиши муносабати билан ошиб бораверади.
Бино ва иншоотлар шикастларининг кўз билан чамалаб (визуал) ва инструментал - ташхислаш усуллари мавжуд. Бу усуллардан қайси бирини қўллаш мақсадга мувофиқлигини муайян шароит, талаб ва эҳтиёжлар каби бошқа омиллар асосида малакали мутахассис томонидан аниқланади. Техникавий ташхислашни амалга оширишда уларнинг эксплуатациявий сифатини белгилаб берувчи меъёрий ёки лойиҳа ҳужжатларига асосланиш ҳамда тегишли асбоб-ускуналарни билиш ва улар билан ишлай олиш малакасига эга бўлиш лозим.
Ҳар бир кўриладиган обект эксплуатацион сифатнинг асосий ва иккинчи даражали параметрларига эга. Бино ва иншоотларнинг эксплуатацияга яроқлилигига жиддий таъсир кўрсатувчи параметрларнинг умумийларидан бир нечтасини олиш мумкин:

  • бинолар ва уларнинг конструкстияларини мустаҳкамлиги ва устуворлиги;

  • иссиқдан ҳимоя ҳоссалари;

  • герметиклик;

  • товуш изолатсияси;

  • ҳаво муҳитининг ҳолати;

  • ёритилганлик;

  • конструкстия материалининг намлиги.

Бундай параметрларнинг рўйхати ва уларнинг ҳар бир турдаги бинолар учун меъёрий ёки ҳисобий қиймати, вазифасига, конструкстия материалига ва бошқа омилларга кўра лойиҳада берилиши керак.
Мавсумий кўрикларда ремонт ишларининг тавсифи, жойи ва ҳажми аниқланади. Бажарилган ишларни қабул қилишда асбоблар билан бузулмас усулларни қўллаб текшириш муҳим аҳамият касб этади.

Download 476.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling