Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа


Download 141.29 Kb.
bet1/9
Sana24.01.2023
Hajmi141.29 Kb.
#1115217
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot




Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот


Режа.
1. Рельеф – геоморфологиянинг текшириш объекти.
2. Рельеф шакллари ва элементлари.
3. Рельефнинг морфометрияси ва морфографияси.
4. Рельеф генезиси. Рельеф ҳосил қилувчи омиллар.
5. Рельеф ва тоғ жинси. Рельеф ва геологик структуралар.
6. Рельеф ва иқлим.
7. Ўзбекистон ҳудудида рельефнинг зонал ва азонал ҳосил қилувчи омиллари.
6. Геологик структуралар ва уларнинг рельефда намоён бўлиши.
Ер юзасининг ҳар бир қисми бир неча марта ўзаро такрорланувчи ва алмашинувчи ҳамда ҳар бир релъеф элементларидан тузилган алоҳида релъеф шаклларидан иборат бўлади. Геометрик белгилар бўйича юза, қирра (икки юзанинг кесишуви) ва юза бурчаклари (уч ва ундан кўп юзаларни кесишуви) каби релъеф элементлари ажратилади. Релъеф элементларига тоғ тепаси, тоғ ёнбаьри, ёнбағир этаги, чўққи, довон, сувайирьич. сойлар ва бошқалар мисол бўла олади (1-расм).
Релъеф шакллари берк (бархан, баландлик, чуқурлик, карст воронкаси) ёки очиқ (жар, балка, дарё водийси), содда ёки мураккаб, кўтарилган ёки пастқам бўлиши мумкин. Релъеф шакллари катта-кичиклигига кўра планетар шакллар, мегашакллар, макрошакллар, мезошакллар, микрошакллар ва наношаклларга ажратилади.
Планетар шаклларга материклар, океан таги, ҳозирги замон геосинклинал минтақаси, сув ости ўрталик тизмалари киритилади.
Мегашаклларга тоғ минтақалари, текислик ўлкалари, океан тагидаги йирик сойликлар, кўтарилмалар, планетар миқёсдаги ёриқлар киритилади. Алpп, Кавказ. Тяншан тоғлари, Турон пасттекислиги, Ўрта Сибир ясситоғлиги мегашаклларга мисол бўла олади. Айрим тоғ тизмалари (масалан Олой тизмаси), ботиқ ёки водийлар (Фарьона водийси) релъефнинг макрошаклларидир.





1-расм. Релъеф элементлари (В.В. Пиотровскийдан, 1977): 1 - тоғ тепаси; 2 - довон; 3 - сувайирьич; 4 - сойлар; 5 - релъеф элементлари чегараси; 6 - ёнбағирлар этаги; 7 - чўққи.

Жарлар, балкалар, бархан занжирлари ва бошқалар мезошакллар; карст воронкалари, кичик жарлар, қирғоқ марзалари микрошакллар дейилади. Релъефнинг энг кичик шакллари, масалан, жўякча, юмронқозиқ уяси ва бошқалар нанорелъефга киритилади. Релъефнинг йирик шакллари-планетар, мега ва макро, айрим ҳолларда мезошакллари эндоген жараёнлар таъсирида вужудга келади. Уларнинг ҳосил бўлиши литосфера хусусиятларига боьлиқдир, мезо-, микро- ва нанорелъеф шакллари эса асосан экзоген жараёнлар таъсирида ҳосил бўлади. Экзоген жараёнларининг фаолияти оқибатида аккумулятив ва денудацион релъеф шакллари таркиб топади.


Аккумулятив шакллар материалларнинг тўпланишидан (морена тепаликлари, барханлар, дюналар, делpталар), денудацион (қайта ишланган) шакллар эса материални олиб кетилишидан (жар, сойликлар, водийлар, ярданглар) ҳосил бўлади.
Релъеф шаклларининг келиб чиқишига кўра И.П.Герасимов ва Ю.А.Мешчеряковлар геотектура, морфоструктура ва морфоскулpптура шаклларига бўлишади. Геотектура планетар ва мегарелъеф шакллари бўлиб, улар эндоген жараёнлар натижасида вужудга келади. Морфоструктура макрорелъеф шакллари бўлиб, улар эндоген ва экзоген жараёнларининг ўзаро биргаликда таъсири натижасида ҳосил бўлади. Бунда эндоген жараёнлар асосий ролp ўйнайди. Морфоструктура шакллари релъефда ифодаланган геологик структуралардир. Морфоскулpптура мезо-, микро-, ва нанорелъеф шакллари бўлиб, улар асосан экзоген жараёнларининг фаолияти натижасида вужудга келади.
Ўхшаш қиёфа, тузилиш, келиб чиқишга эга бўлган ва муайян ҳудудда қонуний равишда такрорланувчи релъеф шаклларининг бирикмасига релъефнинг генетик типлари дейилади. Релъефнинг ҳар бир типи релъеф ҳосил қилувчи муаян жараёнлар ва омиллар фаолиятида таркиб топади. Қуйида Москва университети геоморфологлари томонидан таклиф этилган релъеф шаклларининг генетик таснифини келтирамиз.

Download 141.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling